Парихон — (форс. - пари воситаси билан даволовчи) — беморларни гўёки пари, жин, руҳлар воситаси билан даволашга уринувчи шахс. П.нинг даъвосига кўра, беморга жин ёки алвасти теккан бўлиб, уларни у ҳайдар ёки қайта тегмаслиги учун кўндирар емиш. Содда одамлар П.ларга назр-ниёз бериб, товуқ, улоқ, қўзи кабиларни қурбонлик қилади. Аслида исломий ақида бўйича, ғайритабиий кучлар таъсирида бетоб бўлган беморлар Қуръон ва ҳадисларда кўрсатилган услублар билан шифо талаб қилиши лозим. Акс ҳолда фолбин, азайимхон ва П.ларга ихлос қўйиш натижасида имонларидан ажраб қолишлари мумкин.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш