Паранжи
Паранжи — (араб. ҳижоб - ёпинғич) -исломда одатга кирган аёллар ёпинғичининг ўзбеклар ва тожиклар орасида тарқалган тури. Аёлларнинг гавдасини, юз-кўзини яшириб туришга хизмат қилган. П. уйдан ташқарида ёпинилган. П.нинг олд томони тўрсимон чачвон (чиммат; тожикча чашмбанд -кўзтўсар) билан беркитилган. Ислом тарқалган бошқа мамлакатларда бундай ёпингачларнинг жуда кўп турлари (мас., Ерон ва Афғонистонда чодира, туркманларда яшмал ва ҳ.к.) тарқалган. Паранжи ёпиниб юриш одати деярли қолмаган бўлиб, у айрим маросимлардагина фойдаланилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!