Пайғамбар — (форс. - хабар келтирувчи) -ислом ақидасига кўра, Аллоҳ билан унинг бандалари ўртасидага елчи; Аллоҳнинг буйруқ ва кўрсатмаларини ваҳий орқали қабул етиб, уларни ўз умматига тўла-тўкис етказувчи вакил. П. билан Аллоҳ ўртасида елчилик қилувчи фаришта ҳам борки, унинг номи Жаброилдир. Баъзида Аллоҳ таоло П.га бевосита ваҳий юбориши ва бевосита гаплашиши ҳам мумкин. Қуръони каримда қуйидаги П.лар номи зикр етилган: Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Исмоил, Ишоқ, Яъқуб, Юсуф, Лут, Айюб, Зул-Кифл, Юнус, Мусо, Ҳорун, Шуайб, Илёс, Аляса, Довуд, Сулаймон, Закариё, Яҳё, Исо ва Муҳаммад алайҳиссалом. Ана шу ва б. ўтган П. ларнинг барчасини тасдиқ етиб, уларнинг барҳақ П. бўлиб ўтганликларига иккиланмай имон келтириш ҳар бир мусулмон зиммасидаги имон шартларидандир. Демак, П.ларнинг биринчиси - Одам (ас) охиргиси - Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)дир. Улардан кейин то қиёмат кунигача бошқа П. келмайди. Лекин Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан кейинга ўтган даврда ҳам бир неча сохта Плар пайдо бўлгани маълум. П.лар катта-кичик гуноҳлардан покдирлар. Илло, баъзи кичик янглиш, саҳву хатолар содир бўлган бўлиши мумкин. Азиз-авлиёларнинг ҳеч бири П. даражасига ета олмайди.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш