Самў
Самў — 1. "тинглаш, қулоқ солмоқ". Ҳадисшунослик ва араб мусулмон адабиётида ҳадислар ва тўлиқ асарларни тингловчига етказиш усулларидан бирини англатувчи техник истилоҳ. С. қуйидаги жараёндан иборат: муҳаддис ёддан ёки ёзилган матнга қараб ровийлар ва иснодга суянган ҳолда ҳадисни айтади, толиб ҳадисни ешитиб, есда сақлаб, уни овоз чиқариб қайтаради: материал тўғри ўзлаштирилганига ишонч ҳосил қилган муҳаддис толибга уни бошқаларга етказишга ижозат (ижоза) беради. Янги ҳадисни ўрганишда бу жараён қайтарилган; толиб ҳадисни ёзиб олиши ҳам мумкин бўлган. Асарлар С. усули билан қисмларга ажратилган ҳолда ўзлаштирилган. С. ўзлаштириш, етказишнинг самарали ва яхши усули ҳисобланган, шунинг учун адабиётда кўпинча унга ҳавола (иштибоҳ) кдлинади. 2. Қўшиқ, мусиқа тинглаш; дарвишларнинг зикр мажлисларида гир айланиб, жўшиб рақс тушишлари. С. икки хилдир: 1) сўз тингламоқ; С.нинг биринчи хилида тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфга оид бирор сўз тингланиб, ундан ибрат ва сабоқ олинади, бунда С. поклик ва қалб ҳузури билан ешитилмоғи лозим. 2) куй тингламоқ; бунда мусиқа тинглаш руҳ озиғи сифатида еътироф етилган. Шунда руҳ юксак мақомларга парвоз қилади, деб ҳисобланган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!