Сафавия
Сафавия — сўфий-дарвишлик тариқати. 13-а. охирида Ерон Озарбайжонида пайдо бўлган. Асосчиси - шайх Сафий уд-дин Ишоқ (1252-1334). С. дастлаб ўз тарафдорларини ҳукмдор-ларнинг жабр-зулмларидан ҳимоя қиладиган диний жамоа сифатида шаклланган. 15-а.да С. раҳбарлари Ардабил ҳукмдорларига, С. еса улар ҳокимиятининг таянчига айланди. Қизилбошлар С. шайхларининг ҳарбий таянчи бўлган. С. тарафдорлари шиаликдан мафкуравий курол сифатида фойдаланган. 1499 й. Исмоил И (1487-1524) бошчилигида С. тарафдорларининг Оқ Қўюнли давлатига қарши ҳаракатлари ғалаба қилгандан сўнг сафавийлар давлати (1502-1736 йиллар) ташкил топди, шиалик бу давлатнинг расмий дини деб еълон қилинди. Сафавийлар давлати таркибига Озарбайжон, Арманистоннинг бир қисми, Ерон, ҳозирги Афғонистон (Балх вилоятидан ташқари), Ироқ Арабистони (вақт-вақти билан) ва б. кирган еди. Бу давлат Усмонли турк империяси ва ўзбек хонлари билан узлуксиз уруш олиб борган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!