Сеҳр
Сеҳр — ғайритабиий кучларни бўйсундириб, улар ёрдамида мўжизалар вужудга келтирувчи хатти-ҳаракат ёки дуолар; афсун, жоду; шаръий таърифи - ғаройиб ишларни қилишга қодир бўлиш учун малака ҳосил қилишни ўргатадиган илм. Қуръонда пайғамбарлик сеҳрга қарама-қарши қўйилади ва сеҳр билан шуғулланиш гуноҳ ҳисобланади (20:69-72). Ислом юзага келишининг дастлабки даврида Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг рақиблари уни сеҳргар, тарғиботини сеҳргарлик деб камситмоқчи бўлди. Қуръонга кўра, сеҳр Аллоҳ томонидан Бобилда 2 фаришта - Ҳорут ва Морутга юборилган (2:102). Бу фаришталар одамларни йўлдан оздириш учун сеҳрдан фойдаланган. Бу билан ҳақиқий билимни Аллоҳ бериши, сеҳр еса, ёлғон еканлиги таъкидланади. Сеҳргар турли услубларни ишлатиб, кишиларга таъсир ўтказувчи шахсдир. Қуръони каримда сеҳр тўғрисида келган оятда еркакни хотиндан ажратувчи ишларни қилгувчилар ҳам сеҳргар еканлиги айтилган. Имом Насоий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Кимки тугун тугаб унга дам урса, сеҳр қилган бўлади. Ким сеҳр қилса, ширк келтирган бўлади", деганлар. Қуръонда сеҳргарларнинг иши куфр еканлиги айтилган. Ҳанафий уламолар фикрича, сеҳргарнинг тавбаси қабул қилинмайди. Уни қатл қилиш вожибдир. Уни тавба қилишга чорлаб ўтирилмайди. Чунки, у жамиятда фасод тарқатади. Бошқа фиқҳий мазҳаблар ҳам шунга яқин ҳукмларни чиқарганлар. Баъзи уламолар, еътиқоди мустаҳкам кишилардан баъзилари одамлардан сеҳрни қайтариш учунгина уни ўрганиб қўйса жоиз, деганлар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси