Саҳобалар — (ёхуд ас-саҳоба, соҳиб -"тарафдор"нинг кўплиги - асҳоб) - Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сафдошлари, у зот билан мулоқотда бўлган ёхуд ғазотларида қатнашган кишилар; кейинчалик Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни лоақал бир маротаба, гарчи гўдаклик чоғида бўлса ҳам кўрган барча кишилар саҳобалар деб атала бошлаган. Саҳобалар Арабистондан ташқаридаги ўлкаларни фатҳ етишга киришган илк мусулмон қўшинининг ўзагини ва енг собит қадам, қатиятли қисмини ташкил етган. Саҳобаларнинг олий қатламини муҳожирлар ва ансорлар ташкил қилган; улар дастлабки халифаларни сайлашга таъсир кўрсатганлар, уларни ноиблик ва олий даражадаги лашкарбошилик мансабларига тайинлашган. Халифаликда саҳобалар имтиёзга ега еканлиги уларга тўланадиган катта маошда (641-й.дан тўлана бошланган) ҳам кўринган: - уларга йилига 3-5 минг дирҳам тўланган, холбуки жангчиларнинг асосий қисми фақат 300 дирҳамга яқин маош олган. Саҳобалар еркакларнинг умумий микдори Умар И даврида 10 минг кишини ташкил етган. Саҳобаларнинг ислом тарихидаги алоҳида аҳамияти шундаки, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафот етганларидан сўнг, улар Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг таълимотларини ҳаммалари бир бўлиб сақладилар, уларнинг Пайғамбар (ас) сўзлари ва ишлари ҳақидага ҳикоялари (ҳадислар), шунингдек, шахсий ўрнақлари ва фикрлари ислом ахлоқий таълимоти - суннанинг енг муҳим таркибий қисмини ташкил етди. Саҳобаларга бўлган ҳурмат, еҳтиром кейинчалик уларнинг қабрларини еъзозлашга ва саҳобалар фазилатлари ҳақида асарлар пайдо бўлишига олиб келди. Ҳадисларни тўплаш ва исноддарни танқидий тарзда таҳдил етиш зарурияти 9-а.да ҳадис ровийларининг таржимаи ҳолларига оид луғатларни яратилишига сабаб бўлди, бу луғатларда енг фахрли ўринни саҳобалар егаллади. Бундай луғатлар ичида енг йириги Ибн Ҳажар ал-Асқалоний (15-а.)нинг "ал-Исоба фи тамйиз ас-саҳоба" луғати Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан алоқадор бўлганлиги қайд етилган 12 мингдан зиёд шахс исмларини қамраб олган.


Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш