Санавия
Санавия — дуалистлар. Борлиқнинг икки олий ибтидоси - ёруғлик ва зулмат, худо ва шайтон ва б.ни тан олувчи ғайриисломий таълимот (зардуштийлар, монийчилар, маздакийлар, дайсонийлар) вакилларининг исломда аталиши. Исломнинг ичида еса, С.га баъзан Аллоҳдан ўзга қандайдир олий ибтидо борлигани даъво қилган таълимот вакиллари киритилган. Муътазилийлар Аллоҳни моҳиятидан фаркли ўлароқ абадий сифатлар егаси деб ҳисоблаганлари учун сифатийларни С. қаторига киритганлар; қадарийлар инсон ўз хатти-ҳаракати "ижодкори" деб таълим берганлари учун муътазилийларни С. деб ҳисоблашган; фалсафа дунёни абадий деб ҳисоблагани учун С.га мансуб деб қораланган. Шунингдек, исмоилийлар, хусусан қарматларни икки турдаги "ёруғлик" - "ёрқин" (нур ша’шаъани) ва "хира" (нур зулмани) мавжудлиги ҳақида таълим беришгани туфайли С. қаторига қўшишган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!