Санусий
Санусий — (ёки Снусий), ас-Саййид (Сиди) Муҳаммад ибн Али ал-Мужохирий ал-Ҳасаний ал-Идрисий (тахм. 1791-1859) - шим. африкалик сўфий, санусийлар тариқати асосчиси. Мостағаним ш. (Жазоир) яқинидаги Турс мавзеида туғилган. Нуфузли сўфийлик тариқати - тижония пешвоси Аҳмад ат-Тижоний (1815 й. в.е.)нинг қарашлари унга катта таъсир кўрсатган. 1829 й. С. сафарга чиқиб, мударрислик қилган, турли сўфийлик тариқатлари зикрларида қатнашган, Қоҳира ва Маккада бўлиб, хидрийлар ёки хадирийлар (хидрия, хадирия) тариқат пешвоси шим. африкалик сўфий Аҳмад ибн Идрисга шогирд тушган. Устози моликий фақиҳлар қувғинидан халос бўлиш учун Маккани тарк етиб, Жан. Арабистондаги Собия ш.га яширинганда, С. унга ергашган. Аҳмад ибн Идрис вафотидан сўнг унинг издошлари икки тариқат барпо етганлар, улардан бирига С. бош бўлган. 1840 (ёки 1843 й.) С. тариқатлар ўртасидаги низо оқибатида Маккани тарк етишга мажбур бўлган. Киренаикага келиб зовиялар қурдирган С. санусийлар тариқати маркази етиб Жагбубни танлаган. Узоқни кўзловчи сиёсий ва моҳир ташкилотчилик қобилияти С.ни маҳаллий қабилалар орасида обрўсини кўтарган. Жагбубдаги ас-С. қабри устига ҳашаматли мақбара қурилган. У яқин вақтларгача санусийларнинг бош зиёратгоҳи бўлиб келган. С. таълимоти асосида илк ислом давридаги "поклик"га қайтиш ётган, лекин шу билан бирга у сўфийлик ва ундаги авлиёларга еътиқод қилишни рад етмаган. С.нинг сўфийлик қарашларидага характерли хусусият пайғамбар Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га сажда қилиш бўлиб, унинг фикрича, санусийлар доимо ўз ибодатларини у зотга бағишлашлари (аурод, аҳзоб), уни белгиланган микдорда (40 тадан 100 гача) қайтаришлари керак бўлган. С. ва унинг издошлари ўз тариқатларини "Муҳаммадий" (ат-тариқа ал-муҳаммадия) деб аташган. САНУСИЙЛАР - шим. африкалик сўфийлик тариқати тарафдорлари. Санусия тариқатига 1837 й.да Маккада жазоирлик Муҳаммад ибн Али Санусий асос солган. Тариқатнинг маркази Киренаика (Ливиянинг ғарбий вилояти) га кўчгандан кейин унинг фаолияти кенгайди. С.нинг асосий маскани Жагбубда, кейинчалик Куфра водийсида бўлган. Санусий ўз тарғиботида изчил еътиқодли уламоларни ҳам, Миср ва Туркия диний ислоҳчиларини ҳам танқид қилди, Европа таъсирининг тарқалишига қарши чиқди, "илк ислом софлигига" қайтишга чақирди. Санусий қарашларининг шаклланишига ваҳҳобийлар қарашлари ҳамда сўфийлик ғоялари катта таъсир кўрсатди. С. мустамлакачиликка қарши курашда фаол иштирок етди, айни вақтда тариқат раҳбарлари кўпинча мустамлакачилар билан ҳам ҳамкорлик қилиб турди. Ливия мустақилликка еришгандан кейин (1951) тариқатнинг раҳбари Муҳаммад Идрис Санусий қироллик тахтини егаллади. 1969 й. инқилобида унинг ҳокимияти ағдарилгандан кейин С.нинг таъсири бир мунча пасайди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!