Сабр
Сабр — ғам-кулфат, азоб-мусибатларга чидаш, тоқат қилиш; ўз ихтиёри билан нафсни тийиш; ёқмаган нарса содир бўлганда Аллоҳ таолодан қўрқиб ва Унинг розилигидан умидвор бўлиб ўзини тутишлик. Исломда тўғри йўлдан адашмасдан бориш учун киши ўз майлларини сўндириши лозимлиги таъкидланади. С.ли бўлиш мусулмонларнинг асосий фазилатларидан бири ҳисобланади. Қуръоннинг бир неча оятларида мусулмонларнинг С.ли бўлишига даъват бор. Ҳадисларда инсон учун С.дан яхшироқ ва улуғроқ неъмат ато етилмагани баён қилинган. Тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфда С. турлича талқин етилади. С. доим керак. Яхшилик етганида ҳам, ёмонлик етганида ҳам, зарар-камчилик пайтда ҳам, фойда-борчилик пайтида ҳам. Йўқчиликка С. қилиш осон. Аммо борчилик, тўқчиликка ҳамма ҳам С. қила олмайди. Аслида еса, банда оғир пайтда бардош билан, неъмат етганида шукр ва яхшилик билан С. қилиш керак. Уламоларнинг таъкидлашларича, С. турли хил бўлади. Енг улуғ С. имон - ислом талабларини бажариш йўлвдаги қийинчиликларга чидаш. Одамларнинг ноўрин тасарруфларига С. қилиш. Етган мусибатлар ва неъматларга С. қилиш ва ҳ.к. С. кўпчилик хаёл қилгандек салбий маънода, яъни нима бўлса ҳам С. қиляпман, деб жим-ҳаракатсиз туриш емас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгашдаги С.дир. Енг бош С. ҳавои нафс, роҳат-фароғат, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг айтганига юришга чидамдир. Қуръони каримда С.га даъват кўп гакрорланади. Чунки, Аллоҳга тоатда ҳам, гунохдан сақланиш йўлидаги тўсиқларни енгиш учун ҳам, заифлик келиб қолганда ҳам, ҳавои нафсни жиловлаш учун ҳам С. керак ва ҳ.к. Ўтган уламолар С.ни умумий тарзда учга бўлганлар: Биринчиси: Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан ва гунохлардан сақланишга С. Иккинчиси: тоат ва курбат ҳосил қилиш учун С. Учинчиси: етадиган мусибат ва қийинчиликларга С. Пайғамбар (ас)нинг ҳадисларида ҳам С.га кўплаб чақириқлар бор. А.бу Мусодан ривоят қилинади: Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ неъмат ато қилинмаган", дедилар. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига С. қилган мусулмон, уларга аралашмайдиган ва озорларига С. қилмайдиган мусулмондан яхшидир", дейдилар. Бундан одамларнинг озоридан қўрқиб уларга аралашмай қўйиш дуруст емаслиги чиқади. Одамларга аралашиб уларнинг озорларига С. қилган одам саллаллоҳу алайҳи ва салламоб олади. У ўша аралашиши давомида уларга яхшилик ҳам қилиб юрган бўлади. Одамларга аралашмаган киши еса, кўпчиликка фойда етказишдан бош тортган бўлиши мумкин. САВОБ (араб. - яхшилик, езгулик, ажр) -диний еътиқодга кўра, худонинг марҳаматига лойиқ иш ва шундай иш учун худонинг марҳамати. Инсоннинг хатти-ҳаракати ва фаолияти яхшилик ва ёмонликдан иборат бўлиб, бу исломда саллаллоҳу алайҳи ва салламоб ва гуноҳ деб аталади. Диний кўрсатмаларни бажариш, инсон манфаати йўлида фаолият кўрсатиш кабилар С. ҳисобланиб, инсоннинг иш китоби (номаи аъмоли)га фаришта воситаси билан ёзиб борилади. Охиратда инсонларнинг С. ва гуноҳлари тарозуда тортилиб, натижалар Аллоҳнинг ҳукмига ҳавола етилади. Лекин, ҳадиси шарифда таъкидланишича, инсоннинг қилиб ўтган ҳар қанча С. ишлари жаннатга киришга сабаб бўла олмайди. Унга кириш Аллоҳнинг фазли, марҳамати ва еҳсони хисобланади. С. ишлар еса, жаннатга киргандан кейин еришиладиган даражалар учун керак бўлади. С. сўзи барча яхши ва езгу ишларга нисбатан ҳам ишлатилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!