Салафийлар — Ас-Салафия (салаф -"аждодлар", "ўтмишдошлар") - исломнинг турли даврларида илк мусулмон жамоаси "солиҳ аждодлар" (ас-салаф ас-солиҳун) еътиқоди ва турмуш тарзига риоя етишни даъват етиб, кейинги даврда киритилган барча янгиликларни, жумладан, Қуръонни мажозий-рамзий талқин етишдан бошлаб мусулмон дунёсини Ғарб билан алоқаси натижасида кириб келган янгиликларни бидъат деб еълон қилган мусулмон дин арбобларининг умумий номи. С.га барча саҳобалар, тобеинлар, табаъа тобеинлар, мазҳаб соҳиблари ва ахли сунна вал жамоа еътиқодидаги йирик олимлар кирадилар. Ғарб адабиётида С. мафкурасини таърифлашда "традитсионализм", "фундаментализм", "тиклашчилик" (гевивалисм) каби терминлар ишлатилади.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш