Салла
Салла — мусулмонларда бошга ўраладиган мато. Фақат еркаклар ўрайди. Оқ, яшил, кул ранг матолардан, кўпинча докадан иборат бўлиб, дўппи, кулоҳ устидан ўралади (Ҳиндистон, Покистондагана С. бош кийимсиз ўралади). Шим. Африка, Ғарбий Осиё ва Ўрта Осиё, қисман Кавказда кенг тарқалган. С. ўраш усуллари, матоси кишиларнинг қайси ижтимоий гуруҳга мансублигига қараб белгиланган (мас., шиалик руҳонийлари қора, саййидлар ва ҳожилар яшил матодан С. ўраганлар). Ўтмишда С. мусулмонлик белгиси ҳисобланган, уламолар, намозхонлар учун мажбурий бўлган. Баъзи ҳолатларда С. кафанлик ўрнини босиши ҳам мумкин. Маданият тараққиёти, замонавий кийимларнинг кенг тарқалиши туфайли С. ҳатто мусулмон мамлакатларида ҳам урфдан чиқиб қолаётир. Исломда С. билан намоз ўқишга тарғиб қилинган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!