Саййид
Саййид — қабила бошлиғи, жаноб, раҳбар. Арабистонда жоҳилият даврида қабила зодагонлари вакили, бошлиғи. Қуръон ва ҳадисда бир неча маъноларда келган. Баъзи ҳадисларда инсонга нисбатан рабб ("жаноб") истилоҳини С. истилоҳи билан алмаштириш лозимлиги айтилса, бошқа бир ҳадисларда келтирилишича, Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзларини С. деб аташларини ман етганлари, чунки С. - фақат Аллоҳдир деганлари ривоят қилинади. Аста-секин шиалар ташвиқоти таъсирида С. истилоҳи Пайғамбар (ас) авлодларига, Хусайн авлодларига нисбатан қўлланиладиган бўлган. Улар мусулмон жамиятида имтиёзли ижтимоий табақани ташкил қилиб, диндорлар орасида катта обрў-еътиборга ега бўлишган. Халқ С.ларни кўпинча авлиёлар қаторига қўйган. Авлиё аёлларни Саййида деб аташган. С. истилоҳи мусулмон ҳукмдорларининг рутбаларида кенг қўлланилган. Бу бир томондан Пайғамбар (ас) билан қариндошликка даъвогарлик қилиш билан боғлиқ бўлса (Деҳли Слари, Бухоро амирлари, Хива хонлари ва б.), иккинчи томондан С.ни жоҳилият давридаги маъносини сақлаб қолишда ва уни қўллашда кўринади, хусусан С. истилоҳи мусулмонлар ҳукмронлик қилган Испанияда 10-11-а. бошларида ҳукмдор девонига қурилган (С.; ас-Саййида ал-Кубро, ас-Саййида ал-Валида - "ҳоким онаси"), Баҳрайндаги Қарматлар давлатида оқсоқоллар кенгашининг 6 аъзосини англатган, Масқатн султонлига ҳукмдорлари С. деб аталган (18-а.). Баъзи мусулмон мамлакатларда (мас., Яман) С. табақаси ўз мавқеини сақлаб қолган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!