Сажох
Сажох — сохта пайғамбар аёл. Ўзини худонинг елчиси деб еълон қилган ва исломни қабул қилган арабларнинг бир қисмини йўлдан уришга еришган. С. тағлибийлар орасида вояга етган ва улар орасида тарқалган христианликдан яхши хабардор бўлган. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётликлари чоғидаёқ у худони "булутлар егаси" деб атаб, ундан хабарлар келаётганини билдирган. "Ваҳийлар"ни қофияли саж’ усулида, махсус минбардан туриб айтган, ибодатга чақирувчи муаззини ҳам бўлган. Ироқдан С. бир гуруҳ тарафдорлари билан ўзининг қадрдон тамим қабиласи ҳудудига кўчиб ўтган, у ерда қабиланинг ўзаро курашаётган қисмини бирлаштиришга муваффақ бўлиб, уларни ҳарбий юришларга бошлаб борадиган сиёсий раҳбарга айланган. Бир неча муваффақиятсизликлардан сўнг 633 й. тамимийлар Ямомага бостириб кирганлар. Бу ерда ҳанифа қабиласи бошлиғи, "пайғамбар" Маслама (Мусайлима) ички низоларни тинчитиш ва мусулмонларнинг ҳужумларини қайтариш билан банд еди. У Ямомадан олинадиган икки ҳосилнинг ярмини бериш евазига тамимийлардан қутулган. С. билан Маслама ўртасида яна қандайдир бир вақтинчалик шартнома ҳам тузилган. Мусулмон ривоятларига кўра, улар ўртасида никоҳ шартномаси тузилиб, мусулмонлар билан бўлган жангда С. Маслама ёнида ҳалок бўлган. Аслвда еса, С. Ямомага қилинган юришдан сўнг Ироққа қайтиб, кейинчалик ўша ерда исломни қабул қилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!