Садр
Садр — (араб. - олд, кўкрак) - мусулмон мамлакатларидаги турли мансабдор шахсларга бериладиган унвон. Бу унвон баъзан дин пешволарига ҳам берилиб, уларга бутун давлатнинг ёки бирор вилоятнинг вақф ишларини бошқариш вазифаси юклатилган. Мас., 12-13-а.ларда Бухорода ҳукмронлик қилган бурҳонийлар Садри жаҳон номи билан машҳур бўлган. 16-а.дан Усмонли турк салтанатида ва 19-а.дан Еронда енг юқори мансабдор шахс (вазири аъзам) С. (тўлиғи Садри аъзам) деб аталган. 20-а.га келиб бу унвон тугатилган. Анжуман ва илмий мажлисларда тўрдан жой берилиб, суҳбатни бошқарган олим кишини ҳам қадимдан Садри мажлис деб атаб келинади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!