Сабаийлар
Сабаийлар — ас-Сабаъия - "ўта" шиаларнинг ғоявий ўтмишдошлари; Абдуллоҳ ибн Сабаънинг издошлари. Сунний муаллифлар С.ни Али (кв) ибн Абу Толибни илоҳийлаштиришни тарғиб қилган исломдаги енг дастлабки гуруҳ деб ҳисоблашган. Ривоятларга кўра, Али (кв) уни худо деб еълон қилган С. гуруҳини гулханда ёндиришга буйруқ берган, бунга жавобан С. "енди биз сенинг ҳақиқатан ҳам худо еканлигингни билдик, зеро фақат худогина ўт билан жазолайди" деганлар. С. Али (кв)ни вафот етганлигини рад етадилар, уларнинг фикрича, у душманларидан ўч олиш ва адолат ўрнатиш учун қайтиб келар емиш. Али (кв)ни пайғамбар Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг васиятларига кўра, вориси деб еълон қилган С. исломда биринчи бўлиб, Али (кв) имомлигини тўхташи (таваққуф) ва уни Қиёмат кунигача Маҳдий сифатида қайтиши" (ар-ражъа) ҳақидаги ғояни илгари сурганлар. Бу тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвурлар кейинчалик "ўта" шиалар, хусусан кайсонийлар орасида ривожланган, улар имомларни "яширин ҳолати" (ал-ғайба) ва уларни Халоскор (ал-Маҳдий) сифатида қайтиб келиши ҳақидаги ғояни ишлаб чиққанлар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!