Садақа
Садақа — (араб. - чин дилдан қилинган еҳсон) - хайр-еҳсон. С. бериш ҳақида Қуръонда ҳам таъкидлаб ўтилган. С. ҳақидаги масалаларни фиқҳнинг уқубот ва аҳком бўлимлари талқин қилади. С. бериш имкони бўлган ҳар бир киши учун зарур ҳисобланади, бу иш мандуб амаллардан саналади. Бировга С. бера олишга қурби етмайдиган кишилар С. олишлари мумкин. С.нинг қуйидаги турлари мавжуд: Бир марталик хайр-еҳсон кўринишдаги С.; каффорат, яъни хайрли мақсадларга сарф етиладиган жарима кўринишидаги С.; ўзига тўқ бўлган мусулмонларнинг даромадларидан йўқсил, мискинлар фойдасига ажратиб бериладиган С. Дастлабки икки ҳолатда С. пул, овқат, кийим, хизмат кўрсатиш ва уй-жой билан таъминлаш, қарздан ва мажбуриятдан кечиш ва б. шаклида бўлиши мумкин. Учинчи ҳолатда С. - фақат пул билан бериладиган, у махсус солиқчилар томонидан йиғилиб, марказий ёки маҳаллий хазина (байт ул-мол)га келиб тушган. Бу маблағ С. деб аталувчи закотдан тўпланган маблағ билан биргаликда махсус ваколатли шахслар томонидан сугурта воситаси тури сифатида марказий ҳокимият номидан камбағал, муҳтож кишиларга тарқатилган. С. маблағларидан ёрдам олишга камбағаллар ва ногиронлар ҳақли бўлиб, уларнинг бу ҳолати тўғрисида жамоанинг уч аъзосининг шоҳидлиги лозим бўлган. Шунингдек, бирор сабаб билан хонавайрон бўлган, қурби етмайдиган харажатлар, тўловларни тўлашга (мас., муҳтож қариндошларини боқиш, қариндоши учун дия (хун) тўлаш ва б.) мажбур бўлган кишиларга ҳам С. берилади ва ҳ.к. Уларнинг иши юришиб кетса, С. тўлаш тўхтатилади. С. маблағадан уруш пайтида ёрдам берган, лекин улуш-ўлжа олмаганларга мукофот берилади, кулни озод қилиш учун тўланадиган пулнинг етишмаётган қисми (агар у кишининг ишлари юришмаётган бўлса) (мукотаб)ни қоплаш учун берилади. Шунингдек, С. тўпловчи ва тақсимловчи амалдорларга, мусофирхоналарга, бирор сабаб билан сафарни давом еттира олмай қолган йўловчиларга ҳам маблағ ажратилади. Ҳадислар ва фиқҳга оид адабиётларда С. истилоҳи билан закот англатилган. С. ва закот дастлаб бир тушунча еканлиги, закотдан қоладиган маблағни олиш ҳуқуқига ега кимсалар ҳам С. маблағларидан фойдаланиш ҳуқуқига ега бўлганлиги билан ҳам тасдиқ топади. Ихтиёрий С.ни мажбурий тўловдан фарқлаш учун уни садақа ат-татавву ("ихтиёрий садақа") деб атайдилар. С.нинг мажбурий турига закот, хирож, ушр, фитр, каффорат (жарима) кабилар киради. Ихтиёрий С.лар еса, худойи, тўйлар, зиёфатлар, хайрия ташкилотларига, жамғармаларга бериладиган моддий харажатлардан иборат. Одатда С. деганда фақат муҳтожларга, гадоларга бериладиган нарса тушунилади. Лекин диний истилохда С. хайр-еҳсоннинг барча турлари учун қўлланилаверади. Исломда С. қилишга кўп тарғибот қилинади. Унинг саллаллоҳу алайҳи ва салламоби, фазилати ва фойдаси тўғрисида Қуръон ва ҳадисларда таъкидланган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!