Жин
Жин — (араб. тўсилган, яъни одамлар кўзидан тўсилган нарса; кўплиги - ажина) - Аллоҳ яратган уч тоифадаги ақлли мавжудотлардан бири (фаришталар ва одамлар билан бир қаторда). Қуръони карим нозил бўлаётган пайтда араб қабилалари Жларга махфий, норавшан худолар деб еътиқод қилардилар. Улар Ж.ларнинг насаби Аллоҳ таолога етиб боради, унинг Ж.лардан шериклари бор, деган бузуқ еътиқодга ҳам бўйсунишарди. Шунингдек, араблар Ж.лар ғойибдан хабардор, фолбин ва мунажжимларга осмон сирларини айтиб туришади, деган ўйда едилар. Арабларда Жларнинг ҳукми ер юзида ўтади, деган хом хаёл бўлиб, агар улардан бирорталари маълум бир ерга бориб ётиб қолмоқчи бўлсалар, "Ушбу жойнинг хўжайин Ж.идан паноҳ сўрайман", деган маънодаги дуони қилишарди. Ҳоз. вақтгача кишиларда юқоридаги айтиладиганларга ўхшаш турли-туман бузуқ, бидъат-хурофотдан иборат тушунчалар мавжуд ва улар бу ёлғон еътиқодга бўйсунадилар. Ислом илоҳиётчилари Ж.ларнинг мавжудлигини тан оладилар. Шу билан бирга Ж.лардан кутиладиган мавҳум қўрқинч ва хавфу хатарни ҳам рад етади. Ж.лар ҳақиқатда бор мавжудотлар бўлиб, асли ўтдан яратилган. Ж. сўзининг луғавий маъноси аввал айтилганидек, тўсилган дегани, яъни одамлар кўзидан тўсилган нарса. Шу сабабли ҳам у инсонларга кўринмайди. Улар ўзлари кўринмай туриб, одамларни ва б. нарсаларни кўришлари мумкин. Шу билан бирга турли шаклларга киришлари ҳам мумкин. Ж.лар еркак ва аёл жинсига мансуб, дашту биёбонлар, тоғ ва ўрмонларда яшайди. Улар бир неча тоифадан иборат, ғул, ифрит, силот тоифасидагилари машҳур. Шайтонлар Ж.ларнинг ёвузларидир. Қуръонга кўра, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни Аллоҳ инсонларга ҳам, Ж.ларга ҳам юборган. Ж.ларнинг бир қисми Расулуллоҳ томонидан ўқилган Қуръон тиловатини ешитиб, динга еътиқод қўйган ва исломни тарғиб қилган. Уларнинг ичида ҳам худди одамларга ўхшаб имонсиз-имонли, яхши-ёмон, адашган ва ҳидоятда юрганлари, фирибгар ва соддалари бор. Ж.лардан ҳам Қуръонга, Пайғамбар (ас)га имон келтириб яхши йўлда юрганлари жаннатга, имонсиз бўлиб ёмон йўлда юрганлари дўзахга тушадилар. Улар одамларга ҳеч қачон ёрдам бера олмайдилар ва ғойиб сирларини билмайдилар, чунки Қуръони карим нозил бўлгандан сўнг улар бу хислатлардан маҳрум бўлганлар. "Саба’" сурасида бир гуруҳ Ж.лар Сулаймон (ас)га хизматкор бўлганликлари, у зот ҳассага суяниб туриб вафот етганликларидан сўнг ҳам тирик, кузатиб турибди, деб ўйлаб, машаққатли ишда давом етганликлари ҳақидаги оятлар бор. Исломдан аввалги вақтда Жлар осмонга чиқиб малоикаларнинг ўзаро суҳбатларини, жумладан яқин кунларда содир бўладиган баъзи ишлар ҳақидаги маълумотларни яширин ешитиб, ердага фолбину мунажжимларга бирга ўнни қўшиб етказишар еди. Орадан анча вақт ўтиб, осмон хабарига қулоқ осгани чиқсалар, уларни юлдузлардан узилиб чиққан учқунлар уриб ҳайдайдиган бўлиб қолибди. Улар ерга ўз қавмлари ҳузурига қайтиб, "Нима бўлди екан, бизни учқунлар қувадиган бўлиб қолди-ку? дейишади. Шунда баъзилари, дунёда улкан, оламшумул ўзгариш бўлган бўлса керак, дейишади. Машриқу мағрибни кезиб биздан осмон хабарини тўсган нарсани қидириш зарур, деган қарорга келиб, сафарга отланадилар. Ривоятларда нақл қилинишича, Насийбин номи билан аталувчи жойда яшовчи Ж.лардан етти нафари Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бомдод намозини қироат қилаётганларини ешитиб тўхташган, биздан осмон хабарини тўсган нарса шу, деб ўз қавмларига қайтиб, бўлган ҳодисани айтадилар. Шунда Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига "Жин" сурасини нозил қилди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!