Жаноза
Жаноза — исломда дафн етиш маросими; маййит, мурда, тобут. Қуръонда Ж. тўгрисида ҳеч қандай кўрсатма берилмаган. Фиқҳга оид асарларда Ж.га батафсил тавсиф берилган. Ж. маросими турли мусулмон мамлакатларида турлича бўлиб, исломгача бўлган даврда ушбу халқларда мавжуд бўлган тегашли урф-одатлар билан қоришиб кетган. Бироқ, амалда ҳамма ерда риоя қилинадиган асосий қоидаларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Ўлим яқинлашиб келаётганини сезган мусулмон калимаи шаҳодат келтириши лозим. Агар унинг ўзи буни амалга ошира олмаса, уни бошқа одам қулоғига шивирлаб айтиши лозим. Бемор "Есин" сурасини ўқиши ёки ешитиши керак. Ўлим содир бўлгандан кейин мурданинг юзи қиблага қаратиб қўйилади. Ундан сўнг мурдани одатда махсус одам - ғассол ювади (ғусул қилади). Ғусулдан сўнг мурда 2-5 қаватдан иборат тоза матога ўралиб кафанланади. Кафанлик одатда, оқ, яшил, қора мато бўлиши мумкин. Мурданинг кўзини юмиб, енгаги боғланади. Тиззалари бир-бирига боғланиб, қўллари кўкрагига буклаб қўйилади. Шундан сўнг уйида ёки масжидда марҳумга Ж. намози ўқилади. Ўз жонига қасд қилган ва динсизларга Ж. ўқилмайди (9:84/85). Чақалоқ лоақал бир марта овоз чиқариб йишаган бўлса унга Ж. ўқилади. "Шаҳид кетганлар" ғусул қилинмайди ва қандай кийимда қазо қилган бўлса, ўша кийимда дафн етилади. Ж. ўқилмайди. Агар ўлим ерталаб содир бўлган бўлса, ўша куни (имкон борича, кун ботгунга қадар), агар кундузи ёки кечаси вафот етган бўлса ертасига дафн етилади. Аёллар одатда, дафн маросимида қабристонга боришмайди. Уларнинг қаттиқ овоз чиқариб йиғлашлари ҳам ман етилади. Қабрга маййитнинг яқин қариндошларини туширишади ва унинг юзи қиблага қаратиб қўйилади. Қабр имкон борича кенгроқ қилиб кавланади, унинг ён бурчагида туйнук бўлиб, ундан пастга қараган лаҳадга тушилади. Унда еътиқодга кўра, Мункарнакир саллаллоҳу алайҳи ва салламол-жавобга келганда маййит "ўтира оладиган" бўлиши лозим. Бунинг учун кафандаги боғичлар ҳам бўшатиб (ечиб) қўйилади. Дафн маросими Қуръон сура (одатда 1, 2, 18, 36, 44, 97-сура)ларини ўқиш билан якунланади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!