Жаннат
Жаннат — (араб. - боғ, бўстон, учмоҳ; форс. - беҳишт; дор ус-салом, дор ул-бақо, дор ул-охир, дор ул-муқома, дор ул-муттақин, боғи ерам, фирдавс, иллиюн ва б. номлари бор) — тақводор диндорлар нариги дунёда роҳат ва фароғатда яшайдиган жой. Қуръонда Ж. ҳақида бир неча ерда баён қилинган (47: 15-55: 46-78; 76: 11-22). Диний ақида бўйича, бу дунёдаги ҳаёти даврида имонли ҳолида езгу ишлар билан шуғулланган кишиларга Аллоҳ томонидан Ж.дан жой берилади. Ж.даги ҳаёт абадий, безаволдир. Ж.дагиларни Аллоҳ турли неъматлар билан таъминлайди. У ерда ғам-ғусса ва ташвиш йўқ. Одамларнинг яхши кўрган барча нарсаси муҳайё етилади, ҳатто жуфтлари ҳам бирга бўлади. Қуръонда Ж. дарахтзор остидага арикларда зилол сувлар оқиб туради, деб таърифланади. У ерда инсонлар қаримайди ва касал ҳам бўлмайди. Диний таълимотда таъкидланишича, Ж.да ҳавзи Кавсар мавжуд бўлиб, унинг суви оқ ва совуклиги ҳамда хислатлари таърифланади. Ҳавзи Кавсардан Ж. ахли сув ичади. Ислом динига кўра, Ж.нинг саккиз дарвозаси бор. Булар Пайғамбарлар, шаҳидлар, сиддиқ бандалар ва сахийлар; намозхонлар; закот берувчилар; амри маъруф, наҳйи мункар қилган мўминлар; нафсу шаҳватини жиловлаб юрганлар; ҳаж ва умра қилганлар; Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилганлар; тақводорлар ва ота-онасини рози қилганлар ва рўзадорлар кирадиган дарвозалардир. Ж.ни қўрикловчи фаришта "Ризвони жаннат" деб аталади. Ж.да енг олий неъмат - Аллоҳнинг дийдорини кўришлик ҳисобланади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!