Жанаба
Жанаба — ж у н у б ("ифлосланиш"; синоними нажаса) - ифлослантирувчи хатти-ҳаракатлар ёхуд ҳолатлар натижасида диний маросимдаги нопоклик. Ж. масалалари фиқҳнинг ибодат бўлимида талқин етилади. Ифлослантирувчи нарсаларга қуйидагилар киради: а) инсон танасидан чиқарган барча нарса, жумладан унинг ахлати, сийдик, маний, қусуғи, йиринг, ҳайз қони, баъзи мазҳабларга кўра ярадан оққан қон, кесилган соч ва тирноклар ва б.; б) ҳаром ўлган ҳайвон, ишлов берилмаган тери, шох, ичак ва б.; в) вино ва б. маст қилувчи ва гангитувчи моддалар (агарда улар тиббий мақсадларда ишлатилмаса); г) чўчқа, ваҳший ҳайвон ва қушлар гўшти; д) кўриниши ва ҳиди бадбўй, ярамас бўлган барча нарсалар. Ифлосланиб қолувчи ҳолатларга, ювилмаган ўликка, агарда у шаҳид кетмаган бўлса қўл теккизиш, қон оқиши, жинсий алоқа, ҳайз кўриш, туғуруқ, оғир касаллик, айниқса бемор ҳушидан кетган бўлса, олис ва узоқ сафарга чиқиш, шунингдек, инсон ўз хоҳиш-иродасидан ташқари у ёки бу ман етилган нарсага қўл уриб қўйиши кабилар киради. Кундалик жиҳозлар, уй-жой ва кийим бошнинг ифлосланиб қолиши худди ўшандай ҳолатларда юз беради, мас., хонадонга дайди ит кириб қолса, идишга вино куйилса ёхуд унга чўчқа гўшти солинса, кийимга қон тегса ва б. Агарда ифлосланиш гуноҳ иш ёки қонунга хилоф фаолият билан боғланмаган ҳолатларда содир бўлса, мас., қассоб ёки кўнчининг иши билан боғлиқ ҳолатда рўй берса, ғусл қилиш билан покланилади. Агарда у қандайдир ман етилган хатти-ҳаракатлар оқибатида содир бўлгудек бўлса, мас., ғирт маст бўлгунча вино ичилса, ман етилган алоқада бўлса ва б., у ҳолда гуслдан ташқари тавба қилиш зарур бўлади ва каффорат бериши лозим. Ифлосланган нарсалар ва хоналар яхшилаб тозаланади, ювилади ва шамоллатилади, бунда ифлосланишдан халос бўлиш ниятини тасдиқловчи дуолар ўқилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!