Жиҳод — ғазавот (араб. - ғайрат қилиш, кучни ишга солиш) - дин йўлида кураш. Дастлаб Ж. дейилганда исломни ҳимоя қилиш ва ёйиш учун кураш тушунилган. Бу курашга нисбатан Қуръонда Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Макка ва Мадинада кечган хаёт фаолиятлариининг муайян шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда гурлича кўрсатмалар бор: 1) кўпхудоликлар билан можарога бормаслик ва уларни окдллик ва одоб билан ҳақиқий динга оғдириш; 2) ислом душманларига қарши мудофаа уруши олиб бориш; 3) ғайридинларга ҳужум қилиш, лекин муқаддас ойларда ҳарбий ҳаракатлар олиб бормаслик; 4) улар билан ҳар вақт ва ҳамма жойда кураш олиб бориш. Ж. сўзи луғатда уруш маъносини англатмайди, бунинг учун араб тилида "қитол" сўзи ишлатилади. Ж. сўзининг луғатдаги хусусиятидан келиб чиқиб Ж.нинг турлари ҳам кўпайган. Исломда Ж. маъноси аввало уруш маъносида емас, Аллоҳнинг динига сўз билан даъват қилиш маъносида юзага келган. Инсоннинг ҳавойи нафсининг куйига кирмаслик, уни енгаб шариатга мувофиқ яшаш учун жон жаҳди ила қилган ҳаракати, ҳақ сўзни жойини топиб айтмоқлиги Ж.га киради. Фарзандни ота-онаси хизматида бўлиши ҳам Ж.дир. Исломнинг дастлабки ўн уч йили давомида Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошлиқ саҳобалар Маккада уруш маъноси бўлмаган Ж.ни олиб борганлар. Ўша вақтда Аллоҳ таоло мусулмонларнинг мушрикларга қарши куч ишлатишини ман қилган еди. Шу билан бирга улардан етган азоб-уқубат ва озорларга сабр қилишга амр қилган ҳам еди. Фақатгина хижратнинг иккинчи йили (мил. 624 й.) Қуръони карим таъбири билан айтилганда Ўзларига қарши уруш очганларга уларга зулм қилингани учун (урушга) изн берилди". Исломда Ж. ҳукми шароитга қараб ўзгариб туради. Дунёда фитна бўлмаслиги учун, Аллоҳ диннинг устун бўлиши учун қилинадиган Ж. фарзи кифоя ҳисобланади. Бунда дунё бўйича Йсломни тарқатиш, Аллоҳнинг дини йўлидаги ғовларни йўқотиш учун Ж. қилинади. Кимки Ислом даъвати йўлига тўсиқ бўлмаса, ерки ўзи билан - хоҳлаган динига еътиқод ва амал қилиши мумкин. Агар душманлар бирор мусулмон юртига уруш қилиб, бостириб кирсалар, Ж. ҳамма мусулмонларга фарзи айн бўлади. Ж.га кўра агарда мусулмонлар юртига ташқаридан ҳужум бўлмаса, балоғат ёшига етмаганлар, ақли норасолар, хизматкорлар, аёллар, бемор-заифлар, сафар аслаҳалари бўлмаган кишилар, шаҳарнинг енг яхши фақиҳлари, ота-онаси Ж.га қатнашишга розилик бермаганлар ва қарз берган кишининг руҳсатини олмаган қарздор Ж.дан озод қилинган. Урушаётган томонларнинг ўзаро муносабатларига нисбатан Ж.га кўра рақиб қароргоҳида аёллар ва балоғат ёшига етмаганлар мусулмонларга қарши курашмаётган бўлса, уларни ўлдириш ман етилган. Катта ёшдаги еркаклар ҳарбий асирга айлантирилган. Шу билан бирга ҳанафийлар бу қоидани ҳарбий ишга ва авлод (зурриёт) қолдиришга ноқобил бўлган кишиларга (кексалар, роҳиблар ва б.) татбиқ етмаганлар. Ҳарбий асирларга нисбатан имом уч хил йўл тутган: қатл етиш, товон евазига озод қилиш, қулга айлантириш. Агар у ҳарбий асирни қатл етишга ҳукм қилмоқчи бўлса, то бу қарор амалга ошмагунча асирни қийноқкд солиш ва жисмонан майиб қилишга ҳеч бир кимсанинг ҳаққи бўлмаган. Исломни қабул қилган асирларни ўлдиришга руҳсат етилмаган. Барча мазҳабларга биноан мусулмонлар яшайдиган ҳудудга олиб ўтишни иложи бўлмаган рақибнинг мол-мулки йўқ қилиниши лозим бўлган (бироқ чорва-мол хусусида ягона бир фикрга келинмаган). Охирги пайтларда Яқин ва Ўрта Шаркдаги баъзи диний екстремистик гуруҳлар тўғрисида сўз юритилганда кўпинча Ж. сўзи ишлатилмоқда (мас., Мисрдаги "Жиҳод", Ливандаги "Ислом жиҳоди" ва ҳ.к.). Аслида Ж. Аллоҳ йўлига, ислом динини ёйиш мақсадига бутун куч ва имкониятларни сарф қилиш маъносини англатиб келган ва баъзида муайян шартлар бўлгандагина ҳарбий куч ишлатишни ҳам тақозо етган. Шу маънода Ж.ни "муқаддас уруш" деб талқин қилиш одат тусига кириб қолган. Туркия, Кавказ ва Марказий Осиёда Ж. кўпроқ "ғазавот" номи билан маълум бўлган. 9 - 10-а.лардан Ж. янга мазмун билан тўлдирилди: Аллоҳ йўлида ўзни такомиллаштириш тушунчаси (яъни маънавий Ж.)га 4 Ж. - қилич Ж.и, қалб Ж. и, қўл Ж.и ва тил Ж.и ҳақидаги тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвурлар қўшилди. Миллий-озодлик ҳаракатлари даврида Ж. гоясидан мустамлакачиликка қарши курашда фойдаланилди. Умуман, ҳоз. замон мусулмон назариётчилари Ж.ни исломни тинч йўл билан ёйиш, уни ташқи тазйикдан ҳимоя қилиш учун мусулмонларнинг куч ва ғайратларини сафарбар етиш воситаси деб таърифлайди. Мў‘тадил ислом (аҳли сунна вал жамоа) тарафдорларининг еътиқодига кўра, куч ишлатиш - "кичик Ж.", ҳар бир мўмин-мусулмоннинг ўз нафси билан кураши ва маънавий баркамоллик йўлидаги саъй-ҳаракати еса, "буюк Ж." ҳисобланади. Ҳоз. кунда халқаро майдонда ислом дини билан ниқобланган террорчилар Ж.дан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқдалар.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш