Жаъфарийлик
Жаъфарийлик — шиаликдаги диний-ҳуқуқий мазҳаб. Унга Жаъфар ас-Содик, асос солган, деб ҳисобласалар-да, аслида 9-10-а.ларда бир неча мужтаҳид ва илоҳиётчилар томонидан ишлаб чиқилган. Ж. суннийликдага 4 мазҳаб (ҳанафийлик, моликийлик, шофиъийлик ва ҳанбалийлик) қатори исломда 5-диний-ҳуқуқий мазҳаб (имомийлар) деб тан олинган. Ж. имомийлик ёки исноашъарийлар деб ҳам юритилади. Шиаликдаги имомийлик мазҳаби ўзининг шариат ҳукмларини Имом Жаъфар ас-Содиқ(ра) фиқҳидан олгани учун Ж. деб номланади. Бу мазҳабда ижтиҳод ешиклари очиқ ҳисобланиб мужтаҳид Қуръон ва суннатга таянган ҳолда ижтиҳод қилиши мумкин. Ж. мазҳабининг суннийликдаги мазҳаблардан асосий фарқи: жаъфарийлар қиёсни Қуръон, сунна, ижмўдан кейинги шариат манбаи еканлигини рад қилади, шиаликдаги имомлар нақлларинигина тан олади, вақтинчалик никоҳ (мутъа)га йўл қўяди, хавф пайдо бўлган чоғда ўз еътиқодларини яширади, ижтиҳод (диний ва ҳуқуқий масалалар бўйича мустақил фикр юритиш)га имкон яратади. Ж. 16-а. бошларидан Еронда ҳукмрон диний-ҳуқуқий мазҳабга айланган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!