Жиржис
Жиржис — мусулмон ривоятларида зикр етилган шахс. Аллоҳга еътиқод қилувчи фаластинлик тақводор, Исо (ас) ҳаворийларидан бирининг шогирди. Ж. еътиқоди йўлида золимлардан паноҳ излаб Ироққа, золим, бутпараст Мосул подшоси ҳузурига келади. Подшо уни еътиқодидан қайтариш учун турли азобларга солади, лекин Ж. уларга осонликча бардош беради. Шунда уни қайта-қайта қатл қиладилар, лекин ҳар бир қатлдан сўнг Аллоҳ уни тирилтирган. Ж. учун Аллоҳ яна бошқа мўжизаларни ҳам намойиш етади - камбағал бечора кампирнинг ўлган ҳўкизларини тирилтиради, ўликларни қабрдан турғизади, ёғоч курсиларни дарахтга айлантиради ва б. Пировардида Аллоҳ малъун подшо ва унинг шаҳрини йўқ қилиб ташлайди. Ж. ҳақидаги ривоятлар христианликдаги авлиё Георгий ҳақидаги ривоятлар билан ҳамоҳангдир. Мусулмонларда у Ҳизр ва Илёс номлари билан бирга келади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!