Балузий
Балузий — Абул Аббос ал-Ҳасан ибн Суфён аш-Шайбоний ал-Балузий ан-Насаллаллоҳу алайҳи ва салламий (? -915/916) - шофиъийликдаги йирик муҳаддис, фақиҳ, муфтийлардан. Нисо вилоятидаги Балуз (Фаруз) қишлоғида туғилган. Самъонийнинг ёзишича, у Ироқ, Шом, Миср ва Хуросон шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилган, унинг ҳузурига турли мамлакатлардан олимлар келиб сабоқ олганлар. 12-а.да унинг Балуз қишлоғидаги қабри зиёратгоҳ бўлган. Самъоний Б.ни фиқҳ, ҳадис ва илми адаб бўйича 20 устози ва 10 та шогирдини қайд етиб ўтган. Фиқҳга доир 3 асари бор.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!