Барака
Барака — ислом илоҳиётида бирор ишга Аллоҳдан ривож тилаш, оқ фотиҳа бериш мазмунига ега бўлган тушунча; хайрли истак ва қўрқут. Қуръонда Б. уч ҳарф, яъни БРК илдизидан чиққан бир қанча сўз ва тушунчалардан иборат. Б. сўзи кўплик шаклида баракот деб юритилади. Қуръонда келтирилишича, Б.нинг нозил етувчиси Аллоҳ бўлиб, у Б.ни пайғамбарларга (Исо - 19:31/ 32, Мусо - 27:8, Иброҳим, Ишоқ - 37:113) ва уларнинг яқинларига (11:48/50, 76/73) ато етгани зикр етилади. Б. истаги мусулмонлар ўртасидаги анъанавий салом-аликнинг таркибий қисмига айланган. Оддий халқ тилида Б. меҳнат ва фаолиятда, ҳосил ва даромадда унум, мўл-кўллик маъносини билдиради.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!