Барконий
Барконий — Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ад-Барконий (948 - 1034) - шофиъийликдаги машҳур муҳаддис, муфассир, фақиҳ, адиб ва шоир. Хоразмдаги Кот (Кас) ш. атрофидаги Баркон қишлоғида туғилган. Б. фиқҳни дастлаб Хоразмда ўрганиб, сўнгра Хуросон ва Ироқ ш.лари бўйлаб саёҳат қилган. Бағдодда яшаган ва жоме масжиди қошидаги қабристонга дафн етилган. Б.нинг 5 устози ва 5 шогирди бўлиб, фиқҳга доир 3 та асар ёзган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!