Байтуллоҳ — (араб. - Аллоҳ уйи) - Макка ш.даги Каъба биноси. Унинг бошқа номлари ҳам бор. Мас., Масжиди ҳаром, Байтулатиқ, Қибла, Хонаи Каъба. "Аллоҳнинг уйи" деганда Аллоҳнинг манзили ёки маскани емас, балки Аллоҳга ибодат қилинадиган жой, қиблагоҳ маъносида тушунмоқ керак. Шу маънода ер юзидаги масжидларнинг ҳар бирини ҳам "Аллоҳнинг уйи" деб аташ мумкин. Б.ни "Маккатуллоҳ" деб аташ нотўғридир.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш