Бадавий
Бадавий — Абу Фитён (ёхуд Абу Аббос) Аҳмад Сиди аш-Шариф (1199-1276) -бадавия (ёки аҳмадия) тариқати асосчиси, Миср халқи ҳозиргача еъзозлайдиган машҳур сўфий. Фес ш.да ўз шажарасини Алига боғлаган ва 7-а. охирида Мағрибга кўчиб келган оилада туғилган. 1210 й. Маккага келган. Бу ерда Б. шофиъийлик ҳуқуқи ва Қуръон тиловати билан машғул бўлган. 1230 й. отаси вафотидан кейин Б. одамлардан узоклашиб, ёлғиз зоҳидона турмуш кечирган, у фақат имо-ишора воситасида одамлар билан мулоқотда бўлган. 1236 й. Б. ўзининг туши таъбирига амал қилиб Ироққа борган, у ерда Абдулқодир Гелоний (Жилоний) ва Аҳмад ар-Рифўий мақбараларини зиёрат қилгандан сўнг Батўик ш.да рифўийлар тариқатига қабул қилинган. 1237 й. Б. Мисрнинг Тант ш.га кўчиб келиб, шу ердаги рифўийларга раҳбарлик қилган. Бу ерда у ўзининг дарвишона турмуш тарзи (сув ичмасдан ва таом емасдан 40 кун рўза тутиши, уйининг томидан қуёшга тикилиб қараши - "сояга юриш", баъзан тўла сукунатда, баъзан бақириб-чақириб юриш ва б. билан халқ орасида шуҳрат қозонган. Тантда вафот етган. Халқ орасида унинг "мўжизакор" кучи ҳақида кўплаб ривоятлар тарқалган. Б.нинг вафотидан сўнг, унинг халифаси ва вориси Солиҳ Абдул Ол (1333 й.в.е.) унинг қабри устига масжид қурдирган, у авлиёни зиёрат қилиш марказига айланган. Б.га сиғиниш Мисрнинг қад. қибтий-христиан урф-одатларини ўзида уйғунлаштириб юборган. Кўпчилик мисрлик мусулмонлар Б.нинг Тантдаги мақбарасини зиёрат қилиб, кейин ҳаж зиёратига боришади. Шундан унинг "Боб ун-набий" ("Пайғамбар дарвозаси") лақаби келиб чиққан. Оддий халқ орасида у ас-Сайид ("жаноб"), тариқат аъзолари учун у - қутб деб аталади. Магриб бадавийлари каби бош кийим кийгани учун "Бадавий" лақабини олган деб ҳисобланади. Б. Мисрда хонанда аёллар ва раққосалар уюшмасининг раҳнамоси ҳисобланган, шунингдек у йўқолган нарсаларни, жумладан йўқолиб қолган болаларни топишда кўмак берувчи шахс сифатида машҳур бўлган. Б.га сигинишни, айниқса Тантга зиёрат қилишни уламою фуқаҳолар доимо қора-лаб келишган. 1498 й. уларнинг қатий талаби билан мамлук султони аз-Зоҳир Жақмоқ Б. қабрини зиёрат қилишни тақиқлаш ҳақида фармон чиқарган. Б.га еътиқод қилиш халқ орасида жуда чуқур илдиз отиб кетганлиги боис фармоннинг таъсири бўлмаган. Усмонли турк салтанати даврида мавлавийлар, бектошийлар, нақшбандийлик каби қудратли сўфийлик тариқатлари тарафдорларининг талаби билан Б.ни дабдабали суратда зиёрат етиш анча камайган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!