Байтулмол
Байтулмол — (араб. - "мол-мулк уйи") - 1) ислом мамлакатларида давлатга қарашли мол-мулк; 2) қимматбаҳо нарсалар сақланадиган бино. Б.ни дастлаб халифа Умар ибн ал-Хаттоб (ра) таъсис қилган. Ундаги бойликлар асосан хирож, жизя, закот, ҳумс каби соликлардан тўпланган. БАЙЪАТ (араб. олди-сотди) - шариатда кишиларнинг Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га итоат ҳақида берган ваъдалари. Бу ваъдада ваъда аҳд берувчи шахс ўз итоати евазига саллаллоҳу алайҳи ва салламобни сотиб олиш маъноси борлигидан "байъат" дейилган. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан кейин халифалар, давлат бошлиқларига Б. қилиш одати бўлган. Кейинроқ давлат бошлиғидан бошқаларга, маълум раҳбарлик маъносидаги улуғларга ҳам Б. қилиш тарқаган. Аллоҳ таоло Фатҳ сурасида: "Албатта, Сенга байъат қилаётганлар, ҳақиқатда Аллоҳга байъат қилмоқдалар. Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир", деган. Бу оят Ҳудайбия сулҳи вақтида нозил бўлган. Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) 1400 нафар саҳобийлар билан умра қилгани Макка томон юрганлар. Маккага яқинлашганларида, мушриклар йўлни тўсишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар келган. Ҳудайбия деган жойда тўхталган. Икки тараф бир-бирига вакил юбора бошлаган. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳазрати Усмон ибн Аффон (ра)ни юборганлар. У киши дараксиз узоқ қолиб кетганлар. Шунда "Мушриклар Усмонни ўлдирибди" деган гап тарқалган. Вазият оғирлашиб, қуролли тўқнашув бўлиши муқаррарга ўхшаб қолган. Ана шундай нозик ва хатарли бир пайтда мусулмонлар Ислом йўлида фидокорлик аҳдини бериб, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га Б. қилишлари лозим бўлган. Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) дарахт тагида туриб, Б. олганлар, Аллоҳ таоло ушбу Б.да иштирок етганлардан рози еканини еълон қилиб, оятлар нозил қилган. Б. вақтида қўл ушлашиб туриб аҳд берилганидан аҳли тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфда муриднинг шайхга қилган Б.ини "қўл бериш" дейилади. Шайхга муриднинг Б. қилиши ҳижрий бешинчи аср (мил.11-а)ларда бошланган, бунда мурид ўз устозига тақвода бардавом бўлишга аҳду паймон ила Б.қилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!