Ибодийлар
Ибодийлар — абодийлар - хорижийларга мансуб 4 асосий фирқа (жамоа)нинг енг "мўтадил" ҳисобланган қисми, Абдуллоҳ ибн Ибод (ёхуд Абод) (7-а.нинг 2-ярми)нинг издошлари. 684 й. Басрадаги хорижийлар орасида бўлиниш содир бўлган: азрақийлар умавийларга қарши чиқишган, Абдуллоҳ бўлса, Басрада қолиб, қуролли курашдан воз кечган ва хорижийларнинг "мўтадил" қанотига раҳбарлик қила бошлаган. И. фирқасининг ҳақиқий асосчиси ва раҳнамоси Жобир ибн Зайд (Уммонда туғилган, 717 й.в.е.) еди. 9-а. охиригача Уммон И.и мустақил бўлишган, сўнгра мамлакат яна аббосийлар тасарруфига ўтган, лекин 11-а. бошидан еътиборан И. Уммонда яна ҳокимият тепасига келганлар. Ҳозирда бу мамлакат аҳолисининг ярмидан ортиғини И. ташкил етади. И. диний-сиёсий дастури асосини имомат ҳақидага таълимот ташкил қилади. И. имоматнинг мавжуд бўлиши шарт емас, бир вақтнинг ўзида ислом дунёсининг турли қисмларида бир неча имомлар бўлиши мумкин деб ҳисоблаганлар. Имом шайхларнинг махфий кенгаши томонидан сайланиб, бу қарор халққа еълон қилинган. Кўпинча сайловлар битта қабила ёки уруғ доираси билан чекланиб қолган. И. имоми - ҳоким (лашкарбоши, қози, фақиҳ) ҳам бўлган. И. ақидасида суннийлар ва мутазилийлар ақидасидаги тамойиллар акс етган. И. одамларнинг қилмишини вужудга келтирувчи Аллоҳдир, деб биладилар. Сиёсий ва диний сабабларга кўра, кишини ўлдиришни рад етганлар. И. таълимоти тарафдорлари гарчи кўп мамлакатларга тарқалган бўлсалар-да, улар диний соҳада ҳам, сиёсий соҳада ҳам якдил бўлмаганлар. Ҳоз. Шим. Африкада, Уммон, Занзибар о.да И. жамоалари мавжуд. Уларнинг диний еътиқод ва маросимлари суннийлик ва шиаликдаги оқим, фирқалардаги еътиқод ва маросимлардан ўзининг айрим хусусиятлари билан фарқ қилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!