Атамалар
Ҳол
Ҳол — (кўплиги аҳвол; ёхуд ҳола, кўплиги ҳолат) - буюм, инсон, худо ва б. ҳолати. Қуръонда ушбу маънода қўлланилмаган. Сўфийлик "психология"сида Ҳ. - Аллоҳга интилиш "йўлида" сўфий, унинг иродасидан ташқари ва мукаммалликка еришганлик даражасидан қати назар тушадиган ҳолати.
Ҳорун
Ҳорун — (ас) - Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан бири, Мусо(ас)нинг акаси. Аллоҳ таоло Мусо (ас)ни пайғамбар етиб, унга Фиръавнни даъват қилиш масъулиятини юклайди. Фиръавндек золим подшога рўбарў бўлиб уни имонга, ҳидоятга даъват етиш кишидан шижоат ва кучли ирода талаб қилар еди. Мусо (ас) бир...
Ҳошимийлар
Ҳошимийлар — бану ҳошим - 1) Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бобо калонлари Ҳошим ибн Абдуманноф авлодлари; Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) мансуб бўлган уруғ-хонадон. Ҳ. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётларида, ул зот вафотидан сўнг еса араб-мусулмон тарихида муҳим рол ўйн...
Ҳубал
Ҳубал — қад. араб маъбуди, кинона қабилалар уюшмаси ва уларнинг ўтроқ тармоғи -Қурайшийлар ва Макка ш. ҳомийси. Ривоятларга кўра Ҳ. кинонийларга Шим. Арабистон (Набатея)дан ўтган. Маккада унинг санамлари бешакл тош ҳамда сердолик ҳайкалча кўринишида мавжуд бўлиб, синдирилган ўнг қўли олтин қўл билан...
Ҳуд
Ҳуд — (ас) - Қуръонда зикр қилинган пайғамбарлардан бири. Қуръонга кўра, у Од қавмига пайғамбар қилиб юборилган. Бу қавм гавдали, жисмонан бақувват кишилардан иборат бўлиб, Яман ва Уммон ўртасидаги Аҳқоф деган жойда яшаган, бутларга сиғинган, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга даъват етган Ҳ.ни таҳқирлаб,...
Ҳужвирий
Ҳужвирий — Абу-л-Ҳасан Али ибн Усмон ал-Разнавий ал-Жуллабий (? - 1072-1076/77 й.лар оралиғи) - форс тилида сўфийликка доир биринчи асар муаллифи. Унда сўфийлик тарихи ва моҳияти, сўфийлар дунёқараши ва амалиёти систематик тарзда баён етилган. Ҳужвир (Ғазнадаги маҳалла)да тақводор оилада туғилган. Ҳ...
Ҳужжа
Ҳужжа — (кўплиги ҳужаж, "далил", "исбот", "далил келтириш") - калом, фалсафа, лочика (синонимлари далил, бурҳон) ва фиқҳда (синонимлари баййина, шаҳода, иқрор) кенг ишлатиладиган истилоҳ. Қуръонда бир неча бор фақат Аллоҳгана ишончли далилларга ега еканлиги уқтирилган (...
Ҳулмонийлар
Ҳулмонийлар — ал-Ҳулмония - Абу Ҳулмон ал-Форисий ал-Халабий (тахм. 950 й. Дамашқда в.е.) тарафдорлари. Дастлаб Дамашқда пайдо бўлган. Ҳ.ни сўфийлар қаторига қўшишган, улар пантеизмнинг ёрқин акс етган естетик шаклини тарғиб етганлар. Улар бу дунёда гўзалликнинг ҳар қандай кўриниши илоҳий мужассамот...
Ҳулул
Ҳулул — (ҳалла феълидан - "кўчмоқ", "жойлашмоқ") - бир буюмнинг бошқасида бўлиши, жойлашиши, намоён етиши. Бу маънода Ҳ. истилоҳи Қуръонда қўлланилмаган. Ўрта аср мусулмон таълимотларида Ҳ. деганда қуйидагилар тушунилган: 4) жисмлар ва мавҳумотларда тасодифий ҳолатнинг бўлиши (ҳу...
Ҳурлар
Ҳурлар — (араб. ҳур ал-айн-шаҳдо кўз) - ислом анъанаси ва Қуръонга кўра, тақводорлар билан биргаликда жаннатда яшайдиган қизлар. Қуръон (2: 23; 3:13; 4:60)да улар жисмоний ва маънавий камчиликлардан холи бўлган, одам ҳам, жин ҳам тегмаган (55:56, 74), бир-бирига тенг, бокира, гўзал қизлар деб тасвир...