Ҳуд
Ҳуд — (ас) - Қуръонда зикр қилинган пайғамбарлардан бири. Қуръонга кўра, у Од қавмига пайғамбар қилиб юборилган. Бу қавм гавдали, жисмонан бақувват кишилардан иборат бўлиб, Яман ва Уммон ўртасидаги Аҳқоф деган жойда яшаган, бутларга сиғинган, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга даъват етган Ҳ.ни таҳқирлаб, ёлғончи ва ақли заиф деб атаган. Ҳ. (ас) ўз қавмини агарда ёлғиз Аллоҳга ибодат қилмасалар аввалда ўтган саркаш қавмларга бўлгани каби, буларга ҳам Аллоҳнинг азоби нозил бўлишидан огоҳдантиради. Аммо Од қавми бари бир ўз залолатида давом етавердилар ва Ҳ. (ас)га итоат етмадилар. Шу кундан сўнг Аллоҳ 3 йил ёмғир ёғдирмай, қурғоқчиликка гарифтор етса ҳам, бу қавм тавба-тазарру қилмаган. Ўз қавмининг имон келтиришидан умидини узган Ҳ. (ас) ўзига имон келтирган мўминлар билан Маккага кетиб ўша ерда вафот етган. Ҳидоятга юрмаган қавм устига еса Аллоҳ кучли бўрон юбориб, ҳаммаларини ҳалок қилди ("Ал-ҳааққа" сураси 6-7-оятлар).
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!