Ҳулул
Ҳулул — (ҳалла феълидан - "кўчмоқ", "жойлашмоқ") - бир буюмнинг бошқасида бўлиши, жойлашиши, намоён етиши. Бу маънода Ҳ. истилоҳи Қуръонда қўлланилмаган. Ўрта аср мусулмон таълимотларида Ҳ. деганда қуйидагилар тушунилган: 4) жисмлар ва мавҳумотларда тасодифий ҳолатнинг бўлиши (ҳулул ал-аърод фи-л-ажсом ва-л-мужаррадот); б) яхлитда қисмни; в) буюмда белгани (ҳулул ан-нўит би-л-манъут); г) руҳнинг танада бўлиши (ҳулул ар-руҳ фи-л-бадан). Ҳақиқий Ҳ. деб бирининг мавжудлиги иккинчисининг мавжудлигига айланган икки буюмни уйғун бўлишига айтилган. Исломда Ҳ. тарафдорлари "ўта" шиалар ҳисобланиб, улар Али ва айрим сўфийларни илоҳийлаштирганлар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!