Ҳорун
Ҳорун — (ас) - Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан бири, Мусо(ас)нинг акаси. Аллоҳ таоло Мусо (ас)ни пайғамбар етиб, унга Фиръавнни даъват қилиш масъулиятини юклайди. Фиръавндек золим подшога рўбарў бўлиб уни имонга, ҳидоятга даъват етиш кишидан шижоат ва кучли ирода талаб қилар еди. Мусо (ас) бироз тезроқ ва дудуқланиброқ гапирар едилар. Шу боис, Мусо (ас) Парвардигорга тазарру ила дуо қилиб, бу масъулиятли ва оғир вазифани адо етишда ўзига акаси Ҳ.ни ёрдамчи қилиб беришни сўрайди. Қуръонда ёзилишича, ниҳоятда фасоҳатли ва таъсирли сўзлаш қобилиятига ега бўлган Х-масъулиятли ва оғир вазифани адо етишда Мусо (ас)га ёрдамчи қилиб берилади (Тоҳо сураси 25-36-оятлар). Ака-ука Фиръавнни ҳидоят йўлига даъват етадилар. Аммо Фиръавн Аллоҳнинг бирлиги ва борлигини еътироф қилмай, залолатдан қайтмайди. Ўзини худо деб билган Фиръавнни Аллоҳ ғарқ етиб ҳалок қилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!