Ҳужжа
Ҳужжа — (кўплиги ҳужаж, "далил", "исбот", "далил келтириш") - калом, фалсафа, лочика (синонимлари далил, бурҳон) ва фиқҳда (синонимлари баййина, шаҳода, иқрор) кенг ишлатиладиган истилоҳ. Қуръонда бир неча бор фақат Аллоҳгана ишончли далилларга ега еканлиги уқтирилган (6:83, 149/150), инсонларни Аллоҳга қарши важлари Унинг нигоҳлари олдида ҳеч қандай аҳамиятга ега емас (42:15/14; 45:25/24). Ҳужжат ал-ислом ("Исломнинг исботи") ибораси юқори мартабали илоҳиётчиларнинг фахрий унвонига айланган. Бу унвонга дастлаб ал-Ғазолий (1111 й. в.е.) сазовор бўлган. Ҳоз. шиалик оламида (авваламбор Ерон, Ироқда) Ҳ. ал-и. унвони оят Аллоҳ ал-узмо ("Аллоҳнинг енг буюк ишораси") ва маржа’ ат-тақлид ("Тақлид қилиш манбаси") унвонлари қаторида енг баланд мартабали мужтаҳид - оятуллоҳдарга берилади (яна қ. Ҳужжат ал-ислом).
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!