Ҳубал
Ҳубал — қад. араб маъбуди, кинона қабилалар уюшмаси ва уларнинг ўтроқ тармоғи -Қурайшийлар ва Макка ш. ҳомийси. Ривоятларга кўра Ҳ. кинонийларга Шим. Арабистон (Набатея)дан ўтган. Маккада унинг санамлари бешакл тош ҳамда сердолик ҳайкалча кўринишида мавжуд бўлиб, синдирилган ўнг қўли олтин қўл билан алмаштирилган. Бу санам Каъбани ичида жойлашиб, унинг бош маъбуди бўлган. Ҳ. учта маъбуда - ал-Лот, ал-Узза ва Манатнинг ери, момоқалдироқ ва ёмғир ҳукмдори ҳисобланган. Унинг ҳайкали ёнида камон ўқлари ёрдамида фол очишган. Маккалик мушрикларнинг мусулмонлар жамоаси билан кураши даврида Ҳ. Аллоҳга қарши қўйилган, бироқ бу ҳақда Қуръонда зикр етилмаган. Макка фатҳидан сўнг Ҳ. санами Каъбадан чиқарилиб, парчалаб ташланган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!