Ижий
Ижий — Адудаддин Абдураҳмон ибн Аҳмад (тахм. 1281-1355) - сўнгги калом вакили, мутакаллим. Иж ш.да туғилган. Фиқҳда шофиъий мазҳабига таянган. Каломни ал-Байдовий (1286 й. в. е.) издошларидан ўрганган. Елхонийлардан Абу Саъид (1316-36) саройида қози бўлган. 1355 й. номаълум сабабларга кўра қамоққа олиниб, ўша йили вафот етган. Машҳур мутакаллим Саъдиддин ат-Тафтазоний унинг шогирди бўлган. И.нинг "Мавоқиф фи илм ал-калом" асари кўп асрлар давомида калом бўйича асосий қўлланма бўлиб келган ва бир неча бор (жумладан, ал-Журжоний томонидан) шарҳ қилинган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!