Ижара
Ижара — бирор нарсани маълум муддатга маълум маблағ евазига омонатга олиш, ёллаш. Шариат ҳуқуқи бу тушунчада барча кўринишдаги И.га олишни ёки бирор ходимни ёллашни назарда тутади. Ёллаш ҳақида тузилган шартнома қуйидаги ҳолатларда ҳақиқий ҳисобланади: 1) И.га олинаётган нарса аниқ ифодаланган ва икки томоннинг розилига очиқ-равшан баён етилган бўлса; 2) тўлов микдори ва муддати аниқ кўрсатилган бўлса; 3) И.га олинаётган нарса (ёки ёлланаётган меҳнат) мусулмон учун руҳсат берилган ва фойдали бўлса. Бу шартлар олди-сотди амалиётидаги асосий талабларга мос келади. И.га олиш олди-сотди сифатида қаралиб, унда нарсанинг ўзи емас, балки ундан келадиган фойда назарда тутилади. И.га олинган нарсага И.га олувчи зиён етказса, унинг ҳаққини тўлашга мажбур.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!