Идрисийлар
Идрисийлар — бану Идрис -Мағрибдаги биринчи алавийлар сулоласи (789-926). Асосчиси - Идрис И, Ҳасан ибн Алининг чевараси, Мадинада Аббосийларга қарши алавийлар қўзғолони (786) қатнашчиси бўлиб, таъқибдан қочиб Шим. Марокашга есон-омон яширинганди. Барбар - зенатлар сардорларининг қўллаб-қувватлашига таяниб, маркази Улили бўлган кичик давлат барпо етган (788), Улили яқинида янги шаҳар - Фес қад кўтарган. Идриснинг укаси Сулаймон, бир оз вақтдан сўнг маркази Тлемсен ш. (Ғарбий Жазоир) бўлган яна бир давлатга асос солган. И. давлатининг равнақи Идрис ИИ (808-828) ва унинг ўғли Муҳаммад (828-836) ҳукмронликлари даврига тўғри келиб, бу даврда давлат ҳудуди Баланд Атлас тоғларидан шим.-гарбдаги бутун ҳудудни қамраб олган. Бу даврда Фес ва Тлемсен жуда тез тараққий етган, янга шаҳарлар вужудга келган. Идрис ИИ давлатни кўп сонли меросхўрлари ўртасида тақсимлаган, бу ўзаро низоларни келтириб чиқарган. 917 й. Фотимийлар Яҳё ИВ ни тор-мор келтирганлар, у тобеликни бўйнига олган, лекин 919-920 й.да қамоққа олиниб, қатл қилинган. Фотимийлар ва Умавийларнинг Марокаш учун олиб борган узоқ курашларидан фойдаланиб И. Рифдаги мулкларини сақлаб қолганлар. 974 й. Умавийлар сўнгги И.ни асир олишган. Улардан бири, ал-Ҳасан, Қоҳирага қочиб бориб, Фотимийларни ёрдам беришга кўндирган, бироқ яна асирга тушиб қатл етилган. 1010 й. И.нинг узоқ тармоқдаридан бири -Ҳаммудийлар Малага ва Алхесирасни егаллаб, у ерда вилоят ҳокими сифатида 1057 й.гача ҳокимлик қилишган. Марокашда И.нинг авлодлари (шарифлар, маҳаллий лаҳжада- шорфа) кўпчилик бўлиб, ҳозиргача таъсир кучига ега.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!