Идда
Идда — иддатал-мар‘а (араб. - маълум вақт, аёллар учун белгиланган муддат) - шариат бўйича ери ўлган ёки еридан ажралишган хотинлар бошқа ерга чиқиши учун ўтиши шарт бўлган мухдат. Бундай аёлларга И. ўтмагунча ерга чиқиш тақикланган: бева учун И. 4 ой-у 10 кун, еридан ажралишган ҳайз кўрмайдиган аёл учун 3 ой, ҳайз кўрадиган аёлнинг И.си уч ҳайз белгиланган. Мухдатнинг белгиланиши Қуръонга асосланган ҳолда шариатга киритилган бўлиб, аёлнинг ажралган ёки ўлган еридан ҳомиласи бор ёки йўқдигани аниқлаш билан боғлиқ бўлган. Еридан талоқ ила ажраган аёл, И.ни ери ила яшаган уйда ўтказиши лозим. Чунки бу, яна қайта ярашиш учун берилган имкониятдир. Ҳомиладор аёлнинг ери вафот етса ёки талоқ қилган бўлса, И.си туғгунча бўлиб, туғса И.дан чиқади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!