Ҳуруфийлар
Ҳуруфийлар — 14-15-аларда Еронда вужудга келган ғулот шиа фирқаларидан бирининг тарафдорлари. Фирқага Фазлуллоҳ Астрободий (тахм. 1340 й.да туғилган) асос солган. 1386-87 йларда у ўз таълимотини тарғиб қилиб чиққан. У араб ҳарфлари сирли мазмунга ега деган таълимотни илгари сургани учун ал-Ҳуруфий (луғавий маъноси "ҳарфчи") тахаллусини олган, фирқанинг номи шундан келиб чиққан. Тарихий маълумотлар бўйича, уни Амир Темур Ширвонга бадарға қилган, шу сабабли Ҳ. Темур ва унинг хонадонидан бўлган ҳукмронларга нафрат билан қараган. Темурнинг Ерон ва Озарбайжон ерларида ҳукмрон бўлган ўғли Мироншоҳни улар дажжол деб таърифлаган. Ҳ. тез вақт ичида Ерон, Озарбайжон, Туркия ва Сурияда тарқалган. Ҳ. олам абадий, инсонда худонинг қиёфаси акс етган, олам тараққиётининг ҳар бири босқичида худо қиёфаси инсонда мужассамланиб намоён бўлади, ана шунда инсоннинг ўзи Худо бўлади, охирги пайғамбар - Муҳаммад, авлиёларнинг биринчиси Али, ўн биринчи имом Ҳасан ал-Аскарий еса, имомларнинг охиргаси, Фазлуллоҳ Астрободий - худо мужассамлашган биринчи инсон, деган таълимотни илгари суради. Тез орада ерга Маҳдий келиб, илоҳий адолат ўрнатади, барчани тенг қилади, инсоннинг инсонга зулм қилиши тугайди, деб кутади. Улар мавжуд ҳокимиятга қарши қуролли кураш тарафдори бўлган, 1426-27 й.ларда Ҳиротда темурийлардан бўлган ҳукмдор Шоҳруҳга кдрши суиқасд уюштириб, уни ярадор қилди, лекин у тирик қолди. Қўлга олинган Ҳ. махфий ташкилотининг аъзолари беаёв жазоланди ва жасадлари оловда ёндирилди. Ҳ. қатгиқ таъқиб остига олинди ва кейинчалик Еронда тугаб кетди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!