Ибодат
Ибодат — (араб. - қуллуқ қилиш, бўйсуниш, ўзини паст олиш, итоат қилиш) - худога сиғиниш, илтижо қилиш. Мусулмон уламолари И.ни бир-бирига яқин маънода турлича таърифлаганлар. И. Аллоҳга бўйсуниш ва унга ўзини хокисор тутишнинг олий даражасидир. И. фақатгана Аллоҳни улуғлаш учун Унинг амрига биноан амал қилишдир. И. Аллоҳ ёқтирадиган ва рози бўладиган сўзлар, ишлар ва зоҳирий ҳамда ботиний амаллардир. Аллоҳга курбат ҳосил қилиш учун ният билан қилинадиган барча амаллар И.дир ва ҳ.к. Фуқаҳолар И.ни тор доирада олганлар. Уларнинг наздида намоз, рўза, ҳаж, закот, Қуръон қироати, зикр, хайри садақа каби нарсалар И. ҳисобланади. Шу маънодаги И. жисмоний, молиявий ва жисмоний-молиявий И.ларга тақсимланади. Жисмоний И.га намоз, рўза кабилар киради. Молиявий И.га закот, садақаи фитр кабилар киради. Жисмоний-молиявий И.га ҳаж, умра кабилар киради. И. фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб даражаларида бўлади. Фарз И.ни инкор қилган кофир, уни тан олиб, амал қилмаган осий бўлади. Вожиб И.ни қилган саллаллоҳу алайҳи ва салламоб олади, қилмаган гуноҳкор бўлади. Суннатни бажарган саллаллоҳу алайҳи ва салламоб олади, бажармагани итоб қилинади. Мустаҳабни қилган саллаллоҳу алайҳи ва салламоб олади, қилмаганга ҳеч нарса йўқ. И.ни адо қилишда бошқанинг ёрдамидан фойдаланиш мумкин. Бировнинг ёрдами ила И. қилиш имкони бор одам И. қилишга қодир ҳисобланади ва қилмаса гуноҳкор бўлади. И. қилиш учун унинг ҳаммасини адо етишга ният бўлмоғи лозим. Баъзисини адо етишга ният қилса-ю, қолганига ният қилмаса И. тўғри бўлмайди. Ақли расо бўлмаган кишилардан И. соқит бўлади. Узрли кишилардан И.ниш баъзиси соқит бўлади. Мас., бемор одам туришга қодир бўлмаса, ўтириб намоз ўқийди. Мусофир одам тўрт ракаат ўрнига икки ракаат намоз ўқийди. И.ни адо етмаслик учун ҳийла қилиш жоиз емас. Мас., намоз вақти яқинлашганда уйқу дори ичиб олиб, ухлаб қолиб намозни ўтказиб юборибман дейиш. Закот фарз бўлганда молининг ярмини ўғлига ҳадя қилиб, молим нисобга етгани йўқ, дейиш кабилар. И. адо етилаётган пайтда бузилса, у бошқатдан адо етилади. Агар И. жараёнида уни тузатиш имкони бўлса, тузатиб ҳам олиш мумкин. Мас., намозни фосид қилмайдиган хато содир бўлса, уни саҳв саждаси ила тузатиб олиш мумкин. И. таъаббудий ва ғайри таъаббудий (ҳикмати маълум ва ҳикмати маълум емас) га бўлинади. Мас., рўза И.ининг сабр, чидам, соғлиққа фойдаси каби ҳикматлари маълум. Аммо намознинг нима учун пешинда 4, шомда 3, бомдодда 2 ракаат фарз бўлганининг ҳикмати маълум емас. Шунга ўхшаш таъаббудий И.ларни амр бўлгани учун ҳикматини суриштирмай адо етилаверади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!