Атамалар
Қасос
Қасос — (араб. бировнинг қилган ишига ўхшаш иш қилиш. Биров юриб ўтган йўлдан изма-из юриш) - қасддан одам ўлдирганни ҳам, ўзи қандай қилиб ўлдирган бўлса, шундай қилиб ўлдириш. Қ. олиш исломдан олдинги жоҳилият даврида ҳам бўлган, аммо, уларда адолатсиз равишда, тарафкашлик руҳида бўлган. Мисол учу...
Қаъда
Қаъда — (араб. - ўтириш) - 1) намознинг бир қисми, ўтирган ҳолда ибодат кдгшш ҳолати; 2) ўзбекларда вафот етган яқин кишисини хотирлаш муносабати билан аёллар томонидан ўтказиладиган одат.
Қибла
Қибла — (араб. "қарши томонда турган нарса") - мусулмонлар намоз вақтвда қараб турадиган томон. Дастлаб Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва унинг тарафдорлари Қуддус (Иерусалим) томонга қараб намоз ўқишган. Ҳижрий 2-йили (624) Маккадаги Каъба (Байтуллоҳ) Қуръон ояти ила (2; 144) барча...
Қиёмат
Қиёмат — (араб. - ўликларнинг тирилиши, тик туриш, ўриндан туриш) - дунёнинг тугаши ҳақидаги диний таълимот. Исломда охират ақидасини ташкил етади. Бу таълимот Қуръон сураларида охират кунининг бошланиши билан боғлиқ даҳшатли ҳодисалар, барчанинг ҳалок бўлиши, кейин одамларнинг тирилиши, ўриндан тур...
Қиёс
Қиёс — (араб. - таққослаш) - шариат манбаларидан бири (Қуръон, сунна, ижмўдан сўнг 4-си). Қ.да дастлабки 2 манба - Қуръон ва суннада берилмаган бирор ҳуқуқий масала улардаги шунга ўхшаш масала бўйича берилган кўрсатмага таққослаш йўли билан шарҳ етилган. Мас., арақнинг шайтон иши еканлиги, уруш-жанж...
Қироат
Қироат — (араб. - ўқиш) - ислом анъанасида Қуръон оятларини тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда, ўзига хос оҳангда ўқиш. Қ.лар ичида ислом оламида енг кўп тарқалиб, сингаб кетгани - Имом Ҳафс (805 й. в.е.) ривояти билан нақл қилинган Имом Осим (744 й. в.е.) Қ.идир. Қуръони каримнинг барча мамлакатл...
Қодёнийлик
Қодёнийлик — қ. Аҳмадия.
Қодирийлар
Қодирийлар — қодирия- сўфийлик тариқати. 12-а.да Ироқда Абдулқодир Гилоний (1077-1166) асос солган. Қ.нинг марказий қароргоҳи Бағдодда. Бу масканга Абдулқодир қабри устига қурилган мадраса, работ ва масжид кириб, Бағдоднинг асосий қадамжоларидан бири ҳисобланади. Қ. қарашлари жиҳатдан суннийлик оқим...
Қози
Қози — (араб. - тайин қилувчи, хукм чиқарувчи) - мусулмонлар амалдор-ҳакамининг умумий қабул қилинган номи, ҳукмдор томонидан тайинлаб, шариат асосида судловни бажаради Дастлабки Қларни халифа Умар ибн Хаттоб Мадина, Басра, Куфада тайинлаган. Шундан сўнг Қ.лар йирик шаҳарлар ва вилоятларда. ҳарбий ю...
Қори
Қори — (араб. - ўқувчи) - Қуръоннинг барча сураларини ёд олган ва қироат билан ўқийдиган киши. Қ.ларни тайёрлайдиган мактаблар (қорихоналар) мусулмон мамлакатларда кенг тарқалган.