Қиёс
Қиёс — (араб. - таққослаш) - шариат манбаларидан бири (Қуръон, сунна, ижмўдан сўнг 4-си). Қ.да дастлабки 2 манба - Қуръон ва суннада берилмаган бирор ҳуқуқий масала улардаги шунга ўхшаш масала бўйича берилган кўрсатмага таққослаш йўли билан шарҳ етилган. Мас., арақнинг шайтон иши еканлиги, уруш-жанжал, адоват чиқариши сабабидан, у Қуръони каримда ман етилган. Аракдан бошқа маст қилувчи ичимликлар ҳақида бирор нарса айтилмаган. Лекин мужтаҳид уламолар маст қилувчи ичимликларнинг ҳаммасида ҳам арақ каби салбий натижалар бўлишини ҳисобга олиб, унга Қ. қилганлар ва ҳаром деб ҳукм чиқарганлар. Қ. фақиҳлар ҳуқуқини кенгайтириб, шариатни турмушнинг турли томонларига татбиқ етишга имконият берган. Шу билан бирга Қ. ислом динини замон ва тараққиёт ила ёнма-ён юришида асосий омиллардан бири ҳисобланади. Қ.нинг манба сифатида киритилиши шариатнинг ҳуқуқ тизими сифатида шаклланиши ва руҳонийлар, фақиҳлар мавжуд муносабатларни ҳимоя қилишдаги мавқеининг ошишидан далолат берар еди. Ислом ҳуқуқшунослигида ҳозирда ҳам Қ.га амал қилинади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!