Қироат
Қироат — (араб. - ўқиш) - ислом анъанасида Қуръон оятларини тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда, ўзига хос оҳангда ўқиш. Қ.лар ичида ислом оламида енг кўп тарқалиб, сингаб кетгани - Имом Ҳафс (805 й. в.е.) ривояти билан нақл қилинган Имом Осим (744 й. в.е.) Қ.идир. Қуръони каримнинг барча мамлакатларда қайта-қайта нашр етилаётган Миср нашри (1919, 1923, 1928) айнан мана шу Қ.га асосланган. Бизнинг диёримиз мусулмонлари ўртасида ҳам қадимдан шу Қ. таълим бериб келинади. Қуръонни тажвид қоидаларига мос ҳодда енг ёқимли оҳангда Қ. қилиш бўйича Миср қорилари дунёда биринчи ўринда. Қ. билан тиловат ўртасидаги фарқ шуки, Қ. илоҳий оятлар, ваҳийни ўқишга ҳам, инсон томонидан битилган ёзув ва шеърларни ўқишга ҳам қўлланаверади. Тиловат еса, асосан ваҳий етилган оятларни ўқишга ишлатилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!