Қодирийлар
Қодирийлар — қодирия- сўфийлик тариқати. 12-а.да Ироқда Абдулқодир Гилоний (1077-1166) асос солган. Қ.нинг марказий қароргоҳи Бағдодда. Бу масканга Абдулқодир қабри устига қурилган мадраса, работ ва масжид кириб, Бағдоднинг асосий қадамжоларидан бири ҳисобланади. Қ. қарашлари жиҳатдан суннийлик оқимига мансуб, улар алоҳида гуруҳлардан ташкил топган. Қ. тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвурига кўра, тариқат асосчисининг тариқатга аъзолиги давом етаверади, у тариқат тарафдорларини воситачи орқали бошқаради. Қ.нинг бир гуруҳи Абдулқодир Гилонийни илоҳийлаштирган. Қ.да ҳамма аъзолар учун мажбурий бўлган алоҳида тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф йўли йўқ. Ҳоз. вақтда Шарқий ва Шим. Африкада, Судан, Ироқ ва Покистонда Қ.НИНГ мавқеи кучли (Ироқ ва Покистондаги Қ. гуруҳи Бағдоддаги масканни тариқатнинг маркази деб еътироф етади). Қ.нинг ташкилий асоси мустақил мазгил (хонақох, работ, зовия) ҳисобланади, уни бошқариш анъана бўйича наслдан наслга ўтади. Қ.нинг ижтимоий таркиби ҳар хил бўлган. Улар жамоа бўлиб (само, хадра, лайлиё), овоз чиқармасдан алоҳида (зикри хафий) ҳолда ҳамда баланд овозда (зикри жали) умумий зикр тушишган. Тариқат аъзолари бошларига кигаз телпакча кийиб юрган. Телпакчада Қ.нинг тимсоли -уч қатор гулбаргли яшил гул бор. Абдулқодир Гилоний шарафига ҳар йили бўладиган тантаналар уларнинг асосий байрамидир.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!