Қози
Қози — (араб. - тайин қилувчи, хукм чиқарувчи) - мусулмонлар амалдор-ҳакамининг умумий қабул қилинган номи, ҳукмдор томонидан тайинлаб, шариат асосида судловни бажаради Дастлабки Қларни халифа Умар ибн Хаттоб Мадина, Басра, Куфада тайинлаган. Шундан сўнг Қ.лар йирик шаҳарлар ва вилоятларда. ҳарбий юришлар вақтида еса, қўшинларда ҳам тайинлана бошлаган. Қ.ни фақат халифа тайинлаши мумкин еди, у олий ҳуқуқий нуфузли одам ҳисобланади. Қ.нинг ҳукми устидан халифага шикоят қилиш мумкин бўлган, бундай шикоят натижасида Қ. ишдан бўшатилиши мумкин еди. 8-а.нинг 2-ярмида олий Қ. - қози ул-қузот лавозими жорий қилинди, унга халифа номидан халифаликдаги барча Қ.ларни тайинлаш ва уларнинг ҳукми юзасидан даъволарни қабул қилиш хуқуқи берилди. Халифаликдан мустакдл мусулмон давлатлари пайдо бўлиши билан бу давлатларнинг ҳукмдорлари ўзлари Қ. ва қози ул-қузотларни тайинлай бошладилар. Бироқ, халқ ва кўп фақиҳлар кўз ўнгида халифанинг тасдиқдашисиз уларнинг тайинланиши ҳақиқий ҳисобланмаган ва бу хилдаги тасдиқлашни талаб етиш тартиби, ҳамма жойда бўлмаса ҳам, 12-а.гача сақланиб қолган. Амалда Қ, лавозимини ўз обрўсига доғ туширмаган. идрокли ва шариатни етарлича биладиган. яққол кўриниб турган жисмоний нуқсони бўлмаган соғлом ҳар бир мусулмон егаллаши мумкин бўлган. Қ. давлат газнасидан таъминлаб турилган. Ўз шаҳри ёки вилоятидага барча фуқаролик ва жиноий ишларни олиб бориш. жамоатчилик ахлоқи сақланишини назорат қилиш, зарур бўлган такдирда одамлар ва мулкка васийликни тайинлаш, вақф мулкларини назорат қилиш, жамоат бинолари ва иншоотлар, йўллар, кўчалар ва майдонларнинг ҳолатини кузатиб туриш, мерос бўлинишини ва васиятга риоя қилинишини, Қ. ҳукмлари тўғри бажарилиши ва тўғри жазо белгиланишини кузатиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва турма нозирларини назорат қилиш, закот, садақа ва б. жамоат маблағлари тўғри йиғилиши ҳамда тақсимланишини кузатиб бориш каби кўп ишлар Қ-нинг вазифасига киради. Қўшинлар Қ.си булардан ташқари ҳукмдор номидан муқаддас уруш (жиҳод) еълон қилиши, қўлга киритилган ҳарбий ўлжани баҳолаши ва унинг тўғри тақсимланишини кузатиши керак. Қўшинлар Қ.си ҳарбий ҳуқуқни яхши билиши лозим. Айрим ҳолларни ҳисобга олмаганда, Қ.лар фақиҳлар орасидан чиққан. Гарчи, Қ.лик наслдан наслга ўтиши мумкин бўлмаса-да, кўпинча бундай лавозимга кўп йиллар давомида бир оила вакиллари тайинланиб келган. 8-а.дан бошлаб Қ. фақиҳлар ва муфтиларга ўхшаб алоҳида кийим кийган, бу тартиб кўп мамлакатларда ҳозиргача сақланиб келади. Ҳоз. вақтда Қ. шариат судларига раҳбарлик қилади, бу судлар урф-одат, оила, хусусий ва қисман жиноят ҳуқуқига тааллукли ишларни кўрад
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!