Қибла
Қибла — (араб. "қарши томонда турган нарса") - мусулмонлар намоз вақтвда қараб турадиган томон. Дастлаб Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва унинг тарафдорлари Қуддус (Иерусалим) томонга қараб намоз ўқишган. Ҳижрий 2-йили (624) Маккадаги Каъба (Байтуллоҳ) Қуръон ояти ила (2; 144) барча мусулмонлар учун Қ. қилиб белгиланган. Исломда Қ. муқаддас ҳисобланади. Ҳар бир мусулмон қаерда бўлмасин, албатта, Қ. томонга қараб намоз ўқийди. Масжидларда меҳроб Қ. томонга қаратиб ўрнатилади. Исломдаги кўп маросимлар ҳам, одатда, Қ.га қараб бажарилади. Марҳум кўмилганда ҳам юзи Қ.га қаратиб қўйилади. Ислом шариати Қ. томонни улуғлайди, Қ. томонга оёкларни узатиб ўтириш ва ётиш одобсизлик ҳисобланади. Бизнинг Ўзбекистонга нисбатан Қ. жан.-ғарб томонда бўлиб, компас мили Ғарб нуқтасидан 14 градус чап томонга қайтиши керак. Қ. қайси томондалигани билолмаган ва сўрашга одам топа олмаган киши таҳаррий қилади, яъни дили тортган томонни ҳеч иккиланмай Қ. деб жазм қилиб ўқий беради, кейин Қ. аниқланса ҳам қайта ўқимайди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!