Қасос
Қасос — (араб. бировнинг қилган ишига ўхшаш иш қилиш. Биров юриб ўтган йўлдан изма-из юриш) - қасддан одам ўлдирганни ҳам, ўзи қандай қилиб ўлдирган бўлса, шундай қилиб ўлдириш. Қ. олиш исломдан олдинги жоҳилият даврида ҳам бўлган, аммо, уларда адолатсиз равишда, тарафкашлик руҳида бўлган. Мисол учун, "Улар биздан 1 кишини ўлдирса, биз улардан 10 тасини ўлдириб Қ. оламиз, улар бизнинг қулимизни ўлдирибди, биз улардан ҳур кишини ўддириб Қ. оламиз, улар биздан аёл кишини ўлдирибди, биз улардан еркак кишини ўлдириб ўч оламиз", қабилида еди. Қуръонда Аллоҳ таоло Қ. олишда адолат бўлишини, ҳаддан ошмасликни уқтириб: "Ей имон келтирганлар! Сизга ўлдирилганлар учун Қ. фарз қилинди: ҳурга-ҳур, қулга-қул, аёлга-аёл. Кимга ўз биродаридан бир нарса афв қилинса, бас, яхшилик ила сўралсин ва адо етиш ҳам яхшиликча бўлсин. Бу Роббингаздан енгиллик ва раҳматдир. Ундан кейин ким душманлик қилса, унга аламли азоб бор", деган (2:178). Яъни, қасддан одам ўлдирганлардан Қ. олиш фарз қилинди. Лекин ояти каримага биноан, одам ўлдирган шахсни қасос учун, албатта, ўлдириш шарт емас, балки ўликнинг егалари кечиб юборса, ўлдирмай қўйиб юборса, ўрнига хун пули олса ҳам бўлади. Бунда ўлик егаси ҳаққини яхшилик билан сўраши лозим, айбдор тараф ҳам уларнинг ҳаққини яхшилик билан адо етиши зарур. Қ. ўрнига хун пули олишни жорий қилиш ҳам Парвардигори Олам томонидан берилган енгиллик ва раҳмлиликдир. Қ. олишда кишилар учун ҳаёт бор екан. Қ. қалбдаги нафратни қондириш емас, балки олий мақсад - ҳаёт давомийлиги учун. Қ. олиш йўлга қўйилса, инсон ҳаётини сақлаб қолишда катта иш қилинган бўлади. Чунки, ҳар бир одам бошқа бировни ўддирса, Қ.ига ўзининг ҳам ўлдирилишини билади ва ҳеч қачон одам ўлдиришга қўл урмайди. Бир кишининг ҳаётига қасд қилиш, умуман, ҳаётга қасд қилиш билан баробардир. Жиноятчи бир кишининг ҳаётига қасд қилса, умуман, ҳаётга қасд қилган бўлади. Шунинг учун бунинг жинояти кучли бўлиб, Қ. олинади. Қ. олиш ҳақидаги ҳукмнинг ўзи жиноятчини ҳушига келтириб қўяди. Оз сонли қотиллардан Қ. олиш, кўплаб бегуноҳ кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!